Фан: Шахс психологияси ва коучинг Мавзу: Психологик маслаҳат ва психокоррекциянинг назарий асослари, шахсга йўналтирилган терапия


Психодинамик йўналишнинг асосий жараёнлари


Download 29.85 Kb.
bet5/7
Sana19.11.2023
Hajmi29.85 Kb.
#1786232
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Psixologik maslahat (Автосохраненный)

Психодинамик йўналишнинг асосий жараёнлари:

  1. Конфронтация − мижоз томонидан тадқиқот учун зарур бўлган психик жараёнларнинг аниқланиши.

  2. Аниқлик киритиш − аниқланган жараёнларнинг асосийларини қўшимчаларидан ажратиш.

  3. Интерпретация(изоҳлаш) − воқеаларни асосий мазмуни ёки сабабини аниқлаш.

  4. Қайта ишлаш − қайтариш ёрдамида берилган материални мижоз тушунчасида интеграция қилиш.

Психодинамик йўналишда асосан мустақил ассоциациалар, кўчириш ва қаршилик реакцияларини таҳлили, туш кўриш таҳлили ҳамда кутилмаган хатти-ҳаракатлар таҳлилини ўз ичига олган вербал усуллардан иборат методлардан фойдаланилади. Масалан, Фрейд асосан “катарсисметодидан, Юнг “фаол тасаввур” методидан, Хорни “ҳаёт йўлларини биргаликдаги таҳлили” методларидан фойдаланган бўлса, Салливан психиатрик интервью методларини қўллаган.
А.Адлернинг аналитик индивидуал психокоррекцияси. Унинг бош ғояси қуйидагича: инсон мукаммалликка интилади, чунки унда ўзидан қониқмаслик ҳисси ва уни тугатиш истаги бўлади. Бола атрофидаги олам ундан катта, кучли эканлигини кўргани боис унда ўзидан қониқмаслик ҳисси пайдо бўлади. Ота-онанинг нодемократик муносабати бу ҳисни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.
Ўзидан қониқмаслик ҳисси – тўлиқсизлик комплексини тугатиш учун инсон ўзўзига ўзининг кучини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу жараён конструктив (бунда бошқаларга яхшилик қилиш ҳисобига инсоннинг ўзига бўлган ҳурмати ошади) ёки деструктив (бунда бошқаларни камситиш эвазига инсоннинг ўзига бўлган ҳурмати ошади) йўл билан амалга ошиши мумкин. Тўлиқсизлик комплексининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун бола ўзини хавфсиз ҳис этиши керак. А.Адлернинг машҳур асари “Аъзоларнинг тўлиқсизлиги ҳақида” деб номланади.
Шахсга йўналтирилган терапия.

Шахсга йўналтирилган терапия, номидан кўриниб турибдики, узоқ вақт муаммоларни ўқиш ўрнига, бемор томонидан кўпроқ суҳбатлашиш ва муаммоларни фаол ҳал қилишни ўз ичига олади, сўнгра терапевтнинг маслаҳати ва кўрсатмаси берилади.


Ушбу терапия ёндашуви бемор ва терапевтнинг ўзаро муносабати ва хулқ-атвори билан боғлиқ бўлган бир неча асосий қоидаларга эга - бу анъанавий равишда терапия деб ўйлаганимиздан ажралиб туради. Ушбу ёндашувнинг асосий элементлари қуйидагилардан иборат:

  1. Download 29.85 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling