Fan: Suv omborlaridan foydalanish kafedra


Download 1.66 Mb.
bet1/13
Sana03.02.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1154316
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Sof kurs ishi


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SUV XO’JALIGI VAZIRLIGI
TOSHKENT IRRIGATSIYA VA QISHLOQ XO’JALIGINI MEXANIZATSIYALASH MUHANDISLARI INSTITUTI MILLIY TADQIQOT UNVERSTETI


FAN: Suv omborlaridan foydalanish
KAFEDRA: Gidrologiya va Gidrogeologiya


KURS ISHI



MAVZU: HISORAK SUV OMBORINI GIDRAOLOGIK REJIMINI O’RGANISH VA SAMARALI FOYDALANISH

BAJARDI: GM fakulteti D va SOG yo’nalishi 4/10-guruh talabasi
QABUL QILD Mansurov S
TOSHKENT- 2023
М У Н Д А Р И Ж А







Бет

I

Кириш

3

II

Сув омборларидан фойдаланишни ташкил этиш

5

III

Сув омборидаги сув чиқариш иншоотининг затворлар очилиши баландлиги ва сув ўтказиш қобилияти ҳисоби

12

IV

Сув омборини самарали тўлдириш ва бўшатишдаги деспетчерлик графигини тузиш

16

V

Сув омбори грунт тўғони танасидаги лойиҳавий фильтрация оқими депрессия эгри чизиғи юзасини пьезометрлар кўрсаткичлари билан солиштириш ҳисоби

32



VI

Сув омборида шамол таъсирида ҳосил бўладиган тўлқин баландлигини аниқлаш

33

VII

Сув омборлaрининг лойқa оқизиқлaр билaн тўлиб бориш жaдaллигини бaҳолaш

37

VIII

Хулоса

52

IX

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

53



  1. КИРИШ

Сув – бу аҳоли, иқтисодиёт ва айниқса қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳаёти ва фаолияти, шунингдек экологик мувозанатни сақлаш учун зарур табиий ресурс ҳисобланади.Ўзбекистон сув ресурсларининг келгуси балансига минтақанинг асосий дарёлари шаклланадиган музликларнинг жадал эриши, иқлим ўзгаришининг бошқа жиҳатлари, шунингдек аҳолининг сувга ортиб бораётган эҳтиёжлари ва саноатнинг ривожланиши таъсир кўрсатади.Бутун Марказий Осиёдагидек, Ўзбекистонга ҳам иқлим ўзгариши аввало, ҳудуднинг асосий дарёларини шакллантирадиган тоғ музликларининг эриши билан таҳдид солади. Сўнгги 50-60 йил давомида музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Тахминларга кўра, ҳарорат 2 даражага ортганда музликлар ҳажми 50 фоизга, 4 даражага исиганда – 78 фоизга камаяди.Сув тақчиллиги билан боғлиқ вазият қўшни мамлакатлардан сув етказиб берилишига ниҳоятда боғлиқ эканлиги билан янада мураккаблашади (истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи мамлакатга ташқаридан келади).Сўнгги йилларда Ўзбекистон томонидан фойдаланиладиган сув ресурсларининг йиллик ҳажми ўрта ҳисобда 51-53 км3.ни ташкил этади ва бу умумий олинган сув ҳажмининг ўтган аср 80-йилларига нисбатан жиддий тарзда (20 фоиз) қисқарганини кўрсатади (шу билан бирга, мамлакат аҳолиси бир ярим - икки бараварга кўпайган). Келгусида вазият фақат ёмонлашади. Мавжуд сув ресурсларидан фойдаланишнинг асосий муаммоси – қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини етказиб бериш ва истеъмол қилишда улардан самарасиз фойдаланиш. Кўрсатиб ўтилган муаммо институционал, технологик ва кадрларга оид сабабларга эга.
Ўзбекистон сув хўжалигининг асосий институционал муаммолари – сув истеъмолчилари (аввало, агро ишлаб чиқарувчилар ва аҳоли томонидан), сув инфратузилмаси учун масъул бўлган шахслар ва ташкилотлар томонидан сувдан самарали фойдаланиш бўйича таъсирчан рағбатларнинг йўқлиги, шунингдек соҳанинг етарли даражада молиялаштирилмаслиги. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун сув етказиб бериш бўйича асосий харажатлар давлат бюджетидан қопланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув етказиб бериш бўйича тўловлари унинг истеъмоли ҳажми билан тўғридан тўғри боғланмаган. Уларнинг миқдори самарали ва тежамкор сув истеъмолини рағбатлантириш учун етарли эмас.Шу кунга қадар аграр соҳани сув билан таъминлашни бошқаришда, умуман бутун қишлоқ хўжалигида бўлгани каби маъмурий (бозорга оид бўлмаган) усуллар ҳукмронлик қилди. Шу пайтгача сув тақсимлашнинг асосий воситаларини ихтиёрий тарзда тайинланадиган квоталар ҳамда экинларнинг маҳсулотга оид таркиби устидан маъмурий назорат ташкил этди. Пахта ва буғдой етиштириш режаларини бажариш бўйича вазифалар иқтисодий фойдани максимал даражага етказиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари даромадларини ва сув тежамкорлигини ошириш, сув етказиб бериш харажатларини қисқартириш вазифалари билан боғланмаган эди.Маълумки, жорий йилда жумладан, фермерлар учун мажбурий режалаштиришдан босқичма-босқич воз кечиш кўзда тутилган кенг кўламли аграр ислоҳот бошланмоқда. Шунга мувофиқ, сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиляпти.Сув ресурсларидан фойдаланишда биринчи навбатдаги технологик муаммолар эскирган ва яроқсиз инфратузилма билан боғлиқ. Ўнлаб йиллар давомида фойдаланилган суғориш тизимлари ва гидротехник иншоотларнинг эскириши, юқори энергия сарфи ва технологик асбоб-ускуналар ҳамда иншоотларнинг паст маҳсулдорлиги сувнинг сезиларли даражада йўқотилишига ва уни истеъмолчиларга етказиб беришда юқори харажатларга олиб келмоқда




  1. Download 1.66 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling