Fan: Suv omborlaridan foydalanish kafedra


ҲИСОРАК СУВ ОМБОРИДА ШАМОЛ ТАЪСИРИДА ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ТЎЛҚИН БАЛАНДЛИГИНИ АНИҚЛАШ


Download 1.66 Mb.
bet9/13
Sana03.02.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1154316
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Sof kurs ishi

ҲИСОРАК СУВ ОМБОРИДА ШАМОЛ ТАЪСИРИДА ҲОСИЛ БЎЛАДИГАН ТЎЛҚИН БАЛАНДЛИГИНИ АНИҚЛАШ

Сув омборларида шамол тезлиги билан боғлиқ бўлган омилларни, яъни тўлқин баландликларини, сув юзасидан бўладиган буғланишни ва ҳакозаларни аниқлаш учун бевосита сув омборида шамол тезлигини аниқлаш лозим, агар бевосита сув омборида шамол тезлигини аниқлаш бўйича кузатувлар олиб борилмаган бўлса, яқин орадаги метеостанция маълумотларидан фойдаланиш лозим. Бунда албатта сув омбори ва метеостанция жойлашган худудлардаги шамол тезликлари орасида корреляцион боғланиш бўлиши шарт. Шундан сўнг сув омбори худуди учун ҳисобий шамол тезлиги ҳисобланади.



VWҳис = A(-lnPҳис )m

(6.1)

А ва m параметрлар қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисоблаб чиқилади:




(6.2)









(6.3)

Бу ерда:
Vwшамол тезлиги, м/с
Р – тез-тез такрорланадиган шамол тезлигининг таъминланганлиги.
к – кузатилган бир қатор шамол тезликлари сони.
Шамолнинг ҳисобий таъминланганлигини аниқлашда амалиётда қўллашга анча қулай бўлган қуйидаги боғланишдан фойдаланиш мумкин:



(6.4)

Бу ерда:
t – Шамолнинг узлуксиз довомийлиги, соат;
Nўр – йил давомида метеостанцияда олиб борилган тезкор кузатишлар сони;
tх – метеостанциядаги кузатишлар орасидаги вақт, соат (8 марта ўлчанса, tм =3 соат га тенг);
ntберилган йиллар сони. (I ва II синфдаги гидротехник иншоотларни ҳисоби учун nt =50 йил)
Сув омборларини лойиҳалаш ишларини амалга ошириш ва улардаги гидротехник иншоотларининг ишончлилигини баҳолаш учун ҳисобий тўлқин баландлигини аниқлаш муҳим ўрин тутади.
Сув омборида тўлқинланишни кузатиш кучли шамол ёки довул пайтида, тўлқиннинг баландлигини келгуси ҳисоблар ва тадбирлар учун аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Тўлқин баландлигини тўлқин ўлчаш рейкаси ёки тўғоннинг бетон билан мустаҳкамланган қиялигида тўлқиннинг қияликка урилиб чиқиш узунлигини ўлчаш орқали аниқлаш мумкин (6.1 в-расм).



(6.5)

бу ерда,

- 1 % таъминланган тўлқин баландлиги, м;




mctg

- сондаги тўлқинлар кетма-кетлиги ичидаги энг катта тўлқиннинг қияликка урилиб чиқиш узунлиги, м;
- тўғон босимли қиялигининг коэффициенти.



6.1-расм. а – тўлқиннинг пайдо бўлиб келиш масофасини аниқлаш ва ювилаётган қирғоқни қисмларга бўлиш; б – қирғоқни ювилган ҳажмини аниқлаш; в – тўлқиннинг баландлигини аниқлаш.



Тўлқин баландлигини яна ҳам аниқроқ йўл билан аниқлаш мумкин. Бунда барқарор тўлқинланиш ҳосил бўлгандан сўнг шамолнинг йўналиши белгиланади, унинг тезлиги қўл анемометри билан ўлчанади ва тўлқинларнинг пайдо бўлиб келиш масофасини сув омбори ҳавзасининг режасидан аниқлаб, САНИИРИ нинг қўйидаги формуласи орқали тўлқин баландлиги топилади:

, м

(6.6)

Vw

- 10 м баландликдаги (ёки яқиндаги метеостанцияда ўлчанган) шамол тезлиги, м/с;

L

- тўлқинлар пайдо бўлиб келиш масофаси, м;




g  9,81 м/с2




Қуйида Ҳисорак сув омбори тўғонига хавфли бўлган йўналишдан эсган шамолнинг ҳисобий тезлигини аниқлашни келтирамиз. Бошланғич маълумот сифатида Ҳисорак метеостанциясидаги 20 йил давомида олиб борилган кузатув маълумотларидан фойдаланилди. Ҳисорак сув омбори тўғонига ҳавфли бўлган шимолий йўналиш бўйича шамол тезликларининг таъминланганлиги аниқланган.(6.1-жадвал).
Ҳисорак метеостанциясидаги кузатувлар юқорида келтирилган барча шартларни тўлиқ қаноатлантиради.
6.2 –жадвалдан ва 6.2 ва 6.3 формулалардан фойдаланган ҳолда А ва m параметрларни қийматларини топамиз.




Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling