Fan: Suv omborlaridan foydalanish kafedra


Сув чиқаришни чегаралаш чизиғи


Download 1.66 Mb.
bet4/13
Sana03.02.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1154316
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Sof kurs ishi

Сув чиқаришни чегаралаш чизиғи: Камсувли йилларнинг вегетация даврида сув омборида йиғилган сувни тежамкор сарфлаш мақсадида сув чиқаришни чегаралаш чизиғи тузилади. У сув камомадини вегетация даврига текис тақсимлаш ва истеъмолчиларнинг бу камомаддан келадиган зарарини камайтириш имконини беради. Сув омборидаги сув чиқаришни чегаралаш чизиғи ординаталари қуйидаги боғланиш орқали аниқланади.



(4.2)

бу ерда; сув чиқаришни чегаралаш чизиғи бўйича j –ўн кунлик оҳиридаги сув омборининг хажми, млн. м3; j = 1, 2, 3,…, 36 (ўн кунликлар);
- сув омборининг ўлик сув хажми, млн.м3;
йиғиндининг минимал қиймати, яъни сув омбори ҳажмининг йил мобайнида максимал камайиши;
k – йиғинди минимал кийматга эришган декада рақами.
Агар ҳисобий йилга кўпсувлилик башорат қилинаётган бўлса, яъни А 1 да, ушбу йил учун сув чиқаришни чегаралаш чизиғининг хожати қолмайди. Ҳисобий йилда камсувлилик бўлиши кутилаётган бўлса, у ҳолда сув чиқаришни чегаралаш чизиғини кутилаётган йил учун қайта ҳисоблаб чиқиш зарур. Қуйида биз ҳисоблашларни йиллик оқим қуйилиши кўп йиллик ўртача оқимдан кам бўлган ( ) йил учун Ҳисорак сув омборидан сув чиқаришни чегаралаш чизиғининг ҳисобини келтирамиз (4.3, 3.4-жадваллар, 4.1-расм). Сув ҳажмлари лойиҳавий эгри чизиқ бўйича берилган.

Шундай қилиб, сув омборини тўлдиришни чегаралаш ва сув беришни чегаралаш чизиқлари келтирилган 4.1-расмда Ҳисорак сув омборининг диспетчерлик графиги ишлаб чиқилган. Бошқа йиллар учун юқорида келтирилган шартлар асосида графикка ўзгартиш киритилади.


Сув омборининг ишлаш тартиботи ана шу график асосида олиб борилади, яъни уни тўлдирганда ёки бўшатганда юқори бьефдаги сув сатҳи белгиси кўрсатилган вақтда диспетчерлик графигидаги икки эгри чизиқ орасида бўлиши керак.


Сув омборини тўлдириш ва бўшатишда юқорида келтирилган чегаралаш чизиқларига амал қилган ҳолда сув сатҳининг кўтарилиш ва тушиш тезлиги меъёрий қийматлардан ошиб кетмаслиги зарур


Умумий меъёрий қийматлар қуйидагича:
Тўлдириш тезлиги юқори қатламлар учун -0,25….0,5 м/сут;
Юзаки 2-3 м қатлам учун -0,05…0,1 м/сут;
Бўшатиш тезлиги юқори сатҳлар учун -0,3 м/сут;
Ўрта-0,5 м/сут, паст сатҳларда-1 м/сут.

4.3- жадвал. Ҳисорак сув омборидан сув беришни чегаралаш чизиғи ординаталарини ҳисоблаш натижалари.



Курсаткичлар

Ойлар

I

II

III

IV

V

VI

VII

VIII

IX

X

XI

XII

∑K

7,608

7,912

11,78

15,799

25,234

24,607

20,357

9,114

5,343

3,104

3,463

6,99

∑Ч

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

6,91

∑K - ∑Ч

0,70

1,00

4,87

8,89

18,33

17,70

13,45

2,21

-1,57

-3,80

-3,45

0,08

∑ A (∑K - ∑Ч)

0,69

0,99

4,82

8,80

18,14

17,52

13,31

2,18

-1,55

-3,77

-3,41

0,08

WJ = (Wўлик – Sмин) + ∑ А (∑K - ∑Ч)

145,49

145,79

149,62

153,60

162,94

162,32

158,11

146,98

143,25

141,03

141,39

144,88

4.4-жадвал. Сув беришни чегаралаш чизиғи ординаталарига мос келувчи сув сатҳи белгилари.




Ойлар

= - + -

Сув сатҳи белгиси, м

Январ

122,5

1030

Феврал

122,79

1035

Март

126,6

1040

Апрел

130,6

1050

Май

139,9

1080

Июн

139,3

1070

Июл

135,1

1060

Август

123,9

1035

Сентябр

120,2

1030

Октябр

118,3

990

Ноябр

118

985

Декабр

121,8

1035

Юқоридаги келтирилган шартларга асосан Ҳисорак сув омбори учун тўлдириш ва бўшатиш тезликлари қиймати ишлаб чиқилди. Фақат фавқулодда ҳолатлардагина сув омборини тўлдириш ва бўшатиш тезлигини ўзгартириш мумкин.


3.5-жадвал. Ҳисорак сув омборини тўлдириш ва бўшатиш тезликлари қиймати.

Тезлик, м/сут.

Юқори бьеф сатҳи белгиси, м

≤ 381,0

381,0 – 390,0

390,0 – 394,0

Тўлдириш

≤ 1,0

0,3 – 0,5

0,25 – 0,3

Бўшатиш

≤ 1,0

0,5

0,3



3.1-расм. Ҳисорак сув омборини диспетчерлик графиги.



ОҚИМНИ МАВСУМИЙ ЙИЛЛИК РОСТЛАШ
Оқим ҳажмини ростлаш деганда – сувдан фойдаланувчилар талабига кўра ва сув тошқинлари олдини олиш мақсадида оқим ҳажмининг вақт оралиғида қайта тақсимланишидир.
Оқим ҳажмини ростлаш турлари – сувдан фойдпаланувчилар вазифалари, ҳусусиятлари ва тартибини ростлашнинг ҳар хил турларидан фойдаланишади.
Сув омборлари мақсадга мувофиқлик бўйича захирали, ушлаб урувчи (сув тошқинига қарши) ва комплексли омборларга бўлинади.
Захирали сув омборларининг вазифаси – кам сув даврларда сув сарфларини оширишдир. Бу турдаги сув омборлари кенг тарқалгани учун энергетика, маиший, саноат, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, дарё транспорти ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида ишлатилади.
Ушлаб турувчи сув омборларининг вазифаси – сув тошқини ва сел оқимларига қарши курашиш учун мўлжалланган.
Комплексли сув омборлари – захирали ва ушлаб турувчи сув омборлари вазифасини қўшиб бажаради.
Сув омбори деб – сув сақлаш ва оқим ҳажмини ростлаш мақсадида барпо этилган суний сув хавзасига айтилади.
Сув омборларининг турлари
Сувни тўплаб, ундан келгусида фойдаланишга имкон берадиган иншоот сув омбори бўлади. Сув омборлари уму­мий кўриниши, сувни тўплаш шарт­шароитлари, тўғонининг қурилиши усуллари бўйича хилма­хилдир. Ана шу белгилари бўйича уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
­ ёпиқ сув омборлари;
­ очиқ сув омборлари.
Ёпиқ сув омборларига сув сақланадиган катта­кичик идишлар, резервуарлар киради. Бундай сув омборлари те­мирдан, темир­бетондан, тош ва бошқа материаллардан қурилади. Улар оқимни кунлар, ҳафта, ой, ба’зан мавсумлар бўйича бошқаришга мўлжалланади. Ўлкамизда жуда қадим­дан мавжуд бўлган сардобаларни ҳам ана шундай сув ом­борлари типига киритиш мумкин.
Очиқ сув омборлари икки хил бўлади:
1. Дамбали сув омборлари;
2. Тўғонли сув омборлари.
Дамбали сув омборлари қуйидаги кўринишларда учрайди:
а) бир томонлама дамба, нишаб жойда селдан сақлаш мақсадида қурилади;
б) гир айлана дамба, горизонтал жойда қурилади;
в) ярим ковланган дамба, сув омборининг сув сиғимини катталаштириш мақсадида қурилади.
Сув омборларининг тўғонлари вазифасига кўра икки турга бўлинади:
а) сув сатҳини кўтаришга мўлжалланган тўғонлар. Улар энергетика, сув транспорти, дарё ёки каналдан сув олиш мақсадларида қурилади;
б) сувни тўплаш ва дарё оқимини бошқариш мақсадида қурилган тўғонлар.
Ҳозирги кунда ягона мақсадда тўғон қуриш кам уч­райди. Кўпчилик тўғонлар мажмуали­комплекс мақсадларни кўзлаб қурилади.

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling