Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув методик мажмуа матнига кимёгар-бакалавр мутахассислиги тайёрлашда ўқитиладиган “Физикавий-тадқиқот усуллари” умумий курсининг тасдиқланган дастури асос қилиб олинган. - Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу ўқув методик мажмуа матнига кимёгар-бакалавр мутахассислиги тайёрлашда ўқитиладиган “Физикавий-тадқиқот усуллари” умумий курсининг тасдиқланган дастури асос қилиб олинган.
- Шунинг билан бирга, бакалавр мутахассислиги тайёрлашда ўқитиладиган “Биоорганик кимё” умумий курсининг муҳим мавзулари бўлган биополимерларни замонавий услублар ёрдамида тузилиши, фазовий ҳолати ва хоссаларини ўрганишга бағишланган мавзулар ҳам дарсликнинг махсус бобида баён этилади.
- Биополимерларнинг тузилиши ва конформацион ҳолатларини ўрганишда замонавий физикавий услублар улар берган маълумотнинг аниқлиги, етарлилиги ва уларга сарф бўладиган вақтнинг озлиги билан бошқа мавжуд услублардан ажралиб туради. Биополимерларни тадқиқ этишда спектроскопиянинг ҳар хил турларидан, жумладан оптик спектроскония (ультрабинафша, инфрақизил спектроскопияси, оптик бурилиш дисперсияси ва айланма дихроизм), радиоспектроскопия (ЯМР, ЭПР) дифракцияли услублар (рентген-тузилиш анализи) ва ионизацияланиш услублари (масс-спектроскопия) турларидан кенг кўламда фойдаланилади. Ҳар бир услубнинг ўз имкониятлари ва камчиликлари мавжуд, шунинг учун юқоридаги услубларни биргаликда, ҳамжихатликда ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Физикавий усуллар фақат органик моддалар ва биополимерлар тузилиши ва фазовий ҳолатини аниқлашда эмас, балки ноорганик моддалар, комплекс бирикмалар ҳамда полимерлар кимёси бўйича ҳам муҳим маълумотлар беради. Шунинг учун ҳам ушбу мажмуадан кимёнинг ҳамма соҳаларида фақат талабалар эмас, балки аспирантлар, магистрлар ва илмий ходимлар ҳам фойдаланишлари мумкин. - Физикавий усуллар фақат органик моддалар ва биополимерлар тузилиши ва фазовий ҳолатини аниқлашда эмас, балки ноорганик моддалар, комплекс бирикмалар ҳамда полимерлар кимёси бўйича ҳам муҳим маълумотлар беради. Шунинг учун ҳам ушбу мажмуадан кимёнинг ҳамма соҳаларида фақат талабалар эмас, балки аспирантлар, магистрлар ва илмий ходимлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
- Амалиётда кенг миқёсда ишлатиладиган физикавий усулларнинг назарий асослари ва ишлатиш имкониятларини эътиборга олиб қуйидаги туркумларга бўлиш мумкин: оптик спектроскопия, радиоспектроскопия, дифракцияли усуллар ва ионизацияли усуллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |