Fan: tadqiqotning zamonaviy fizik- kimyoviy usullari


Download 497.5 Kb.
bet5/6
Sana18.02.2023
Hajmi497.5 Kb.
#1211176
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
FTU 1-m

Оптик спектроскопиянинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларга ультрабинафша (УБ), инфрақизил (ИҚ) спектроскопиялари, атом-абсорбцияли (ютилиш) спектроскопия, оптик бурилиш дисперсияси (ОБД) ва айланма дихроизм (АД) ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

  • Оптик спектроскопиянинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларга ультрабинафша (УБ), инфрақизил (ИҚ) спектроскопиялари, атом-абсорбцияли (ютилиш) спектроскопия, оптик бурилиш дисперсияси (ОБД) ва айланма дихроизм (АД) ларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
  • Радиоспектроскопия турларига - ядровий магнит резонанс (ЯМР) ва электрон парамагнит резонанс (ЭПР) ларни кўрсатиш мумкин.
  • Ионизацияли усулларга - масс-спектрометрия турини кўрсатиш мумкин ва ушбу услубда асосан органик моддалар, табиий бирикмалар ва уларнинг ҳосилаларининг тузилишини аниқлашда самарали натижаларни олиш мумкин. Анорганик моддаларнинг тузилишини аниқлашда эса юқори ҳароратли масс-спектрометрия туридан фойдаланилади.

Юқорида баён этилган физикавий усуллар моддаларнинг тузилиши ва ҳосилалари бўйича берган маълумотлари билан бир-биридан фарқ қиладилар ва бу усуллардан биргаликда фoйдaлaнилгaндaгина модда тyзилиши ҳақидa тўлиқ маълумотларни олиш мумкин.

  • Юқорида баён этилган физикавий усуллар моддаларнинг тузилиши ва ҳосилалари бўйича берган маълумотлари билан бир-биридан фарқ қиладилар ва бу усуллардан биргаликда фoйдaлaнилгaндaгина модда тyзилиши ҳақидa тўлиқ маълумотларни олиш мумкин.
  • Физикавий усуллар ёрдамида фақат органик моддаларнинг кимёвий таркиби, фазовий ҳолати ва электрон тузилишини (УБ, ЭПР, Мёсбауэр спектрлари) ўрганибгина қолмасдан, балки уларнинг кристаллик тузилиши ва молекуланинг геометриясини (рентген тузилиш анализи, нейтронография ва электронография) ҳам аниқлаш мумкин.
  • Суюқ кристаллар молекуласининг фазовий ҳолатини ўрганишда газ электронографияси билан ЯМР спектрларни биргаликда ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
  • Физикавий усуллар назарий масалаларни ҳал этиш билан бир қаторда амалиётда халқ хўжалигининг кўпгина соҳаларида ҳам ўз ўрнини топган. Жумладан, тиббиётда ҳамда қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган доривор моддаларни ишлаб чиқаришда уларни стандартлаш (ягона нусха ҳолатга келтириш) ишларида ва ташқи муҳитдаги (сув, тупроқ ва ҳаво) заҳарли моддалар миқдорини аниқлашда етарли маълумот беради.
  • Маълумки, физикавий усулларнинг назарий асослари "Моддалар тузилиши", "Квант кимёси", "Квант механикаси" ва физика фанининг махсус қисмларида тўлиқ баён қилинган. Шунинг учун дарсликнинг матнида асосан мутахассис учун керакли бўлган физикавий усулларнинг модда тузилиши, фазовий ҳолатини ўрганишда берадиган маълумотлари етарли баён этилган.

Download 497.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling