Фан “Қурилиш материаллари ва буюмлари”
Бўёқ таркибларнинг турлари
Download 0.67 Mb.
|
12- мавзу. Цементли буёқлар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмалли бўёқлар
- Бўёқ таркибларнинг турлари
- Бўёқ таркибларнинг турлари Сув-дисперсияли бўёқлар (латекслар).
Бўёқ таркибларнинг турлари
Спиртли локлар ва политура табиий ва сунъий смолаларнинг спиртдаги эритмаси бўлиб, таркибига пигментлар аралаштириб турли рангларда тайёрланиши мумкин. Улар ёғоч юзаларни пардозлаш, шиша ва металл буюмларни қоплаш учун ишлатилади. Эмалли бўёқлар пигментнинг локдаги суспензияси бўлиб, махсус аппаратларда тайёрланади. Эмалли бўёқлар қотгач муайян даражада қаттиқ, атмосфера муҳитига чидамли, 1-2 сут. давомида хона ҳароратида қуриши ва чиройли кўринишда бўлиши талаб этилади. Бўёқ таркибларнинг турлари Синтетик эмалли бўёқларга алкидли, перхлорвинилли эмаллар киради. Алкидли эмалларга пигментларнинг глифтал, пентафтал, алкид-стирол ва бошқа алкид локлардаги суспензиялари киради. Бино ва иншоотларни ташқи томондан қоплашда глифталли ГФ-13 ва пентафталли ПФ-14 эмалли бўёқлари ишлатилади. Перхлорвинил эмалли бўёқлар (ПХВ) грунтовка қопламали металл юзаларни ва бетонли фасадларни қоплаш учун ишлатилади. Ҳозирги кунда ривожланган мамлакатларда кремнийорганик полимерлар асосида эмаллар тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади. Кремнийорганик полимерлардан тайёрланган бўёқлар қотгач атмосфера муҳитига ва иссиққа бардошли, гидрофоб юза ҳосил қилувчи хусусиятга эга бўлади. Бундай қопламалар ҳаво оқимини бемалол ўтказади. Органик эритувчиларда тайёрланган хлоркаучукли эмаллар сув ва коррозия муҳитларига чидамли бўлади. Улар металл ва темирбетон конструкцияларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади. Эмаллар таркибида учувчи моддалар миқдорини камайтириш қопламалар сифатини оширишга олиб келади. Бўёқ таркибларнинг турлари Сув-дисперсияли бўёқлар (латекслар). Сув-дисперсияли бўёқлар оддий шароитда бир-бири билан аралашмайдиган моддаларни сирт-таранглигини кескин камайтирувчи эмулгаторлар воситасида эмулсия ҳолатига келтириб олинади. Сув-дисперсияли бўёқларда сув ташқи фаза бўлиб, бўёқ қопламаси ҳосил қиладиган компонентлар ушбу фазада глобула ҳолатида бўлади. Бўёқ юзага суркалганда сув қисман асосга шимилади ва буғланади, натижада эмулсия парчаланади ва глобулалар бир-бирига ёпишиб силлиқ қоплама ҳосил қилади. Қоплама ҳавода қуриб қотгач, намликка чидамли ва ҳаво оқимини ўтказувчи қоплама ҳосил бўлади. Бу усулда олинган латекслар инсон организмига зарарсиз, технологик жиҳатдан қулай, ёнмайдиган материал бўлиб, қоплама қалинлиги ва зичлигини унинг таркибига сув киритиб исталганча ўзгартириш мумкин. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling