Фан “Қурилиш материаллари ва буюмлари”
Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар
Download 0.67 Mb.
|
12- мавзу. Цементли буёқлар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Казеинли бўёқлар
- Пастали бўёқлар.
- Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар Кукун бўёқлар.
Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар
Елимли бўёқлар ҳайвон ёки ўсимлик елимларининг сувдаги эритмасида пигментлар ва бўр кукуни аралашмасидан ташкил топган. Улар юқори намликка чидамли бўлмагани учун қуруқ ички хоналар сувоқли юзаларини қоплашда ишлатилади. Казеинли бўёқлар казеин, пигмент, бўр, оҳак ва бура аралашмасини қурилиш майдонида қайноқ сувда эритиб олинади. Бўёқ таркибига киритилган оҳак унинг сувга ва атмосфера муҳитига чидамлилигини оширади. Пастали бўёқлар. Пастали бўёқ таркиблари синтетик смола ёки полимерларнинг сувдаги дисперсияси боғловчилари асосида тайёрланади. Бўёқ таркибига кукун тўлдиргич сифатида цемент, гипс, гипсцемент, гипсцементпуццолан ва бошқалар ишлатилади. Масалан, “Дефас” пастаси таркиби ВД-ВА-17 маркали поливинилацетат бўёғи, кварц қуми ва маршалит асосида олинади. Бино ва иншоотларни безашда пастали бўёқлар асосида бир йўла 1000 мкм қалинликдаги қопламалар олиш мумкин. Пастали бўёқлар билан бинолар безатилганда сувоқчилик ишларига зарурат бўлмаслиги мумкин. Пастали бўёқларни юзаларга суркаш ёки сепишни тўла равишда механизациялаштириш имконияти бор. Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар Кукун бўёқлар. Кукун бўёқлар қаттиқ полимерлар, ўта майда тўлдиргич, пигментлар ва модифицирловчи махсус қўшимчалардан иборат дисперс қуруқ қоришмалардир. Уларнинг дисперслиги 10-100 м2/кг оралиғида бўлиб, ўта сочилувчанлик хусусиятига эга бўлади. Кукун бўёқлар томчи-суюқ ҳолатидан қуруқ эритма ҳолатига махсус аппаратлар воситасида ўтказилади. Кукун бўёқлар юзаларга суртилганда монотилизацияланади, яъни материал заррачалари бирлашиб ва қотиб кимёвий муҳитларга чидамли қоплама ҳосил қилади. Боғловчи сифатида термореактив (эпоксид, полиэфир, полиуретан) ва термопластик (полиэтилен, поливинилхлорид, полиамид) полимерлар ишлатилади. Қуруқ бўёқ қоришмалари кенг оралиқдаги ҳароратда ва вақт давомида шаклланади. Ҳимояланувчи юзага қуруқ бўёқ таркиблари махсус пистолет ёрдамида қиздирилган ҳолда қопланади. Кукунли бўёқлар юқори мустаҳкамлик, зичлик, сув ва коррозия муҳитига чидамлилик билан оддий бўёқлардан фарқланади. Ҳозирги кунда қуруқ бўёқ таркиблар ривожланган мамлакатларда кенг тарқалган. Уларни ташиш, сақлаш тежамли, ишлатиш эса жуда қулайдир. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling