Фан “Қурилиш материаллари ва буюмлари”


Download 0.67 Mb.
bet1/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1607133
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12- мавзу. Цементли буёқлар.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
«Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш» кафедраси

ФАН

“ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА БУЮМЛАРИ”

24-МАВЗУ.

ЦЕМЕНТЛИ, ОҲАКЛИ, СИЛИКАТЛИ ВА ЕЛИМЛИ БЎЁҚЛАР.

РЕЖА
24-МАВЗУ. ЦЕМЕНТЛИ, ОҲАКЛИ, СИЛИКАТЛИ ВА ЕЛИМЛИ БЎЁҚЛАР
.
1
    • Бўёқ таркибларнинг турлари.

2
    • Ноорганик боғловчилар асосидаги бўёқлар.

Мойли бўёқлар. Мойли бўёқлар пигментларни олифларда махсус бўёқ қоргич машиналарда синчиклаб аралаштириб тайёрланади. Қориш натижасида бир ҳил таркибли суспензия ҳосил бўлади. Бунда деярли ҳар бир пигмент заррачаси атрофида қисман унга шимилган олиф боғловчиси асосидаги қобиқ ҳосил бўлади. Мойли бўёқлар қуюқ қорилган (пастасимон) ва суюқ қорилган таркибларга бўлинади. Қуюқ қорилган бўёқ таркиблари ишлатишдан олдин олиф ёки эмулсион суюлтиргичларда нормал консистенциягача суюлтириб олинади.
Суюқ қорилган бўёқ таркибларида 40-50% гача олиф боғловчиси бўлиб, ишлатишга тайёр ҳолда ишлаб чиқарилади.
Тайёрланган бўёқлар қуйқаларсиз бир жинсли бўлиши, маълум муддат консистенцияни сақлаб туриши, ранги бўйича эталонга мос бўлиши керак.
Мойли бўёқлар нурга ва атмосфера муҳитига чидамли бўлиши, текис юзали қоплама ҳосил қилиши керак.
Бўёқ таркибларнинг турлари
Бўёқ таркибларнинг турлари
Мойли бўёқ таркиблари ишлатилган пигментлар ва боғловчилар ҳамда қўшимчалар турига қараб ишлатилиш соҳалари белгиланади.
Қўрғошинли белила ва сурик асосида металл, ёғоч ва бошқа конструкцияларни коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатиладиган бўёқ таркиблар тайёрланади. Жуда сифатли мойли бўёқлар табиий (натурал) олифлар ва табиий минерал пигментлар ёки нодир металл оксидлари асосидаги пигментларни ишлатиб олинади.
Сунъий олифлар асосида олинган бўёқ таркиблар атмосфера муҳитига чидамсиз бўлгани учун асосан биноларни ички томондан безашда ишлатилади.
Мойли бўёқларни одатда металл конструкцияларни коррозиядан сақлашда, ёғоч конструкцияларни, ром ва эшикларни намдан ҳимоялашда, полларни ва нам тегиши мумкин бўлган деворларнинг пастки қисмларини безашда ишлатиш тавсия этилади.
Мойли бўёқлар қуриши даврида ҳажми ўзгармайди ва майда ёриқлар ҳосил бўлмайди.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling