Фан “Қурилиш материаллари ва буюмлари”


Бўёқ таркибларнинг турлари


Download 0.67 Mb.
bet2/6
Sana19.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1607133
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12- мавзу. Цементли буёқлар.

Бўёқ таркибларнинг турлари
Локлар ва эмалли бўёқлар. Локлар табиий ва сунъий смолаларни органик эритувчилардаги эритмасидир. Локлар юзаларга суркалганда ёки сепилганда органик эритувчилар буғланиши натижасида асосга мустаҳкам ёпишган қоплама ҳосил қилиши керак.
Лок қопламалари сифатини ошириш учун таркибига пластификатор, қотирувчи ва махсус қўшимчалар киритилади.
Қурилиш тизимида асосан мой-смолали, мойсиз синтетик, битумли (асфалтли), спиртли локлар ва нитролоклар ишлатилади.
Бўёқ таркибларнинг турлари
Мой-смолали локлар органик эритувчиларда эритилган ўсимлик мойлари билан модифицирланган табиий ҳамда алкид смолалардан (глифталли, пентафталли ва бошқ.) иборат қоришмадир.
Мой-смолали локлар асосан биноларнинг ичида мойли бўёқлар устидан қоплашда, ёғоч юзаларни ва конструкцияларни ҳимоялашда ишлатилади. Бундан ташқари, улар ташқи металл ва ёғоч конструкцияларни қоплашда, эмалларни суюлтиришда, мастика ва шпаклевкалар тайёрлашда қўлланилади.
Мойсиз синтетик локлар асосан перхлорвинил смоласини органик эритувчиларда эритиб олинади.
Улар рангсиз, 200С ҳароратда 2 соат давомида қурийди. Мойсиз синтетик локлар мойли бўёқлар устига суртиш, қурилиш конструкцияларини атмосфера муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Карбамид-формалдегид полимери асосида олинган мойсиз синтетик локлар паркет полларни, ёғоч-толали ва ёғоч пайрахали плиталарни, дурадгорлик буюмларини қоплаш учун қўлланилади.
Бўёқ таркибларнинг турлари
Битумли (асфалтли) локлар нефт битумларини ёки асфалтни ёки уларнинг аралашмасини ўсимлик мойлари билан қориштириб органик эритувчиларда эритиб тайёрланади. Улар канализацияда ишлатиладиган чўян қувурларни, санитария-техника ускуналарининг металл қисмларини ва бошқа ер остида ишлатиладиган металл конструкцияларни қоплаш учун мўлжалланган. Тошкўмир локи тошкўмир пекининг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, чўян ва пўлат конструкцияларни коррозия муҳитидан ҳимоялаш учун ишлатилади.
Нитролоклар-нитроцеллюлозанинг органик эритувчилардаги эритмаси бўлиб, пластификаторлар сифатида турли смолалар ишлатилади. Улар тез қурийди ва қотгач ялтироқ парда ҳосил қилади. Нитролоклар ёғочдан тайёрланган буюм ва қисмларни локлаш ва бўёқ устидан ялтиратиш учун ишлатилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling