Фан “Қурилиш материаллари ва буюмлари”
Бўёқ таркибларнинг турлари
Download 0.67 Mb.
|
12- мавзу. Цементли буёқлар.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўёқ таркибларнинг турлари
- Бўёқ таркибларнинг турлари Оҳакли бўёқлар
- Цементли бўёқлар
- Силикатли бўёқлар
Бўёқ таркибларнинг турлари
Сув-дисперсияли латекслар ичида энг кенг тарқалгани поливинилацетат эмулсион бўёқлардир. Улар поливинилацетат полимерининг сувдаги дисперсияси бўлиб, дибутилфталат билан пластифицирланади ва хоссаларини яхшилаш мақсадида таркибига пигмент ва модифицирловчи қўшимчалар киритилади. Олинган дисперсион бўёқ атмосфера ва нам шароитга чидамли ва бетон, сувоқ, ёғоч юзаларга адгезияси юқори бўлади. Акрилат дисперсион бўёқлар акрил полимерларининг сувдаги эмулсияси бўлиб, атмосфера муҳитига чидамли ва узоқ муддат хизмат қилади. Акрилат латекслари бино ва иншоотларни ташқи томондан ва намлик бўлиши эҳтимоли бўлган хоналарни безашда ишлатилади. Бўёқ таркибларнинг турлари Кремнийорганик полимерлар асосида олинган латекслар гидрофоблик хоссасига эга бўлади. Улар иссиқ ҳарорат таъсирида узоқ муддат парчаланмайди. Кремнийорганик латекслар бино, иншоотлар ва қурилиш конструкцияларини қоплашда ишлатилади. Бутадиенстирол эмулсион бўёқлар глифтал локларнинг сувдаги дисперсияси бўлиб, юқори сифатли безак қопламалари ҳосил қилишда қўлланилади. Ҳозирги кунда ювилмайдиган, узоқ муддат хизмат қиладиган, арзон, маҳаллий компонентлар асосида олинадиган сув-дисперсияли бўёқлар тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади. Бўёқ таркибларнинг турлари Оҳакли бўёқлар сўндирилган оҳак боғловчиси асосида олинади. Уларнинг сув ушлашлик хусусиятини ошириш учун таркибига калций хлорид, ош тузи, махсус полимерлар киритиш керак. Оҳакли бўёқларнинг атмосфера муҳитига чидамлилиги юқори эмас. Цементли бўёқлар оқ ва рангли цементлар асосида тайёрланади. Уларнинг сув ушлашлик хусусиятини яхшилаш мақсадида таркибига оҳак-пушонкаси, калций хлорид, полимерлар ва бошқалар қўшилади. Цементли бўёқлар биноларнинг ташқи томонидан ва намлик юқори бўлмаган хоналарни ички томондан бетон ва сувоқ юзаларни безаш учун ишлатилади. Силикатли бўёқлар суюқ шиша таркибида пигментлар ва актив минерал дисперс кукунларнинг (трепел, опока, диатомит ва ш.к.) суспензияси бўлиб, сув муҳитига чидамлидир. Силикатли бўёқлар билан бино фасадлари безатилади, намлик юқори бўладиган хоналар ҳамда ёнишдан сақлаш мақсадида ёғоч конструкциялар ҳимояланади. Download 0.67 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling