Фани бўйича маърузалар матни
Download 1.11 Mb.
|
Chiziqli-burchakli o\'lchashlar
r+rx = R = const бўлганлиги сабабли агар Rчик ни қиймати доимий бўлса, унда ток қиймати Iюк силжиш х га чизиқли боғлиқ бўлади. Аммо Rчик ни қиймати х га боғлиқ, шунинг учун ток чизиқли боғлиқликда бўлиши учун юкланиш қаршилиги потенциометр чиқиш қаршилиги Rчиқ дан анча мартта катта бўлиши керак. Демак шу шарт учун Rчик катталикни Rюк га нисбатан солиштириб уни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Бу холат учун реостатли датчикни характеристикаси пунктирли чизиқ билан ифодаланди (1,б – расмга қаранг). Rчиқ ва Rюк қиймат жиҳатидан бир бирига бўладиган умумий холат учун тавсифи чизиғи 1,б – расмда тасвирланган. Юқорида кўриб ўтилган мулоҳозаларни реостатли датчик билан ишлаганда эътиборга олиш керак:
- тавсифи ночизиқлилиги сабабли мувофиқлашиш хатолигини бахолаш; - ёки датчикни ишлаш доирасини унинг ночизиқлилиги кичик бўлган оралиқ билан чеклаш керак бўлади. Шуни эсда тутиш керакки, агар датчик кучланиш манбаидан эмас балки, ток манбаидан таъминланадиган бўлса, унда унинг мувофиқлашиш хатолиги х чизиқли боғлиқ бўлади ва уни ҳисобга олиш ҳам осон бўлади. 3. Реостатли датчикларни ўлчаш занжирлари. Юқорида айтиб ўтилганлардан маълум бўладики, реостатли датчикга эга асбоб шкаласи тавсифи ўлчаш занжирига боғлиқ бўлар экан. Реостатли датчикни энг кўп қўлланиладиган схемаси 1,а – расмда тасвирланган. 2,а,б – расмларда эса реостатли датчиклар учун бошқача улаш схемалари тасвирланган. 2,а – расмда реостатли датчик кучланиш бўлгич сифатида уланган. Юкланиш уланганида тавсифни ночизиқлилиги юзага келганлиги сабабли (1,б – расмга қаранг), тавсифни яхшиловчи қўшимча қаршилик уланади. Датчик 1,а – расмдаги схема бўйича rx/R нисбий қаршилик функциясида m = R/Rн турлича нисбатларда бўлган холатида уланганида юкланган қаршиликнинг кучланиш бўйича нисбий хатолиги қуйидагига тенг бўлади: Бу ерда Umin – юкланмаган датчик чиқишидаги кучланиш; Uх – худди шу датчикни Rюк қаршилик билан юкланган холатидаги чиқиши. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling