Fani bo’yicha O’quv-uslubiy majmua bilim soxasi


Download 2.21 Mb.
bet148/224
Sana14.10.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1703301
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   224
Bog'liq
Buxgalteriya hisobi

Internet saytlari
1. www.economics.ru
2. www.norma.uz
3. www.uza.uz
4. www.mehnat.uz
5. www.Lex.uz
6. www.ziyonet.uz
4-mavzu. Investitsiyalar hisobi
1-amaliy mashg‘ulot


Инвестиция фондлари – бу фаолиятини ўз акцияларини чиқариб аҳоли ўртасида тарқатиш йўли билан маблағлар йиғиб, кейин ўз маблағларини махсус давлат кредитларига, давлат хазина мажбуриятларига инвестиция қилувчи ва қимматли қоғозлар олди сотди битимларини бажарувчи очиқ турдаги акционер жамиятидир.
Инвестиция фондларининг даромадлари қуйидагилардан иборат:
  • корхоналардан сотиб олинган акциялар бўйича дивидендлар


  • қимматли қоғозлар муомалаларидан олинган даромадлар.


Юқорида келтирилган фаолият инвестиция фондларининг махсус фаолиятидир.


Инвестиция фондларининг акциялар ва қимматли қоғозлар билан бўладиган барча муомалалари депозитарияда ҳисобга олинади. Инвестиция фондлари активларининг ваколатли бошқаруви фондни бошқариш тўғрисидаги контрактга биноан, ҳақ тўлаш йўли билан бошқарувчи компанияга топширилади.
Инвестиция фондлари фаолиятининг ўзига хослиги - бу муомалаларни бухгалтерия ҳисобида ҳам алоҳида хусусиятни вужудга келтиради. Халқаро бухгалтерия андазалари талабларига жавоб берадиган хусусийлаштирилган инвестиция фондлари счетлар Режаси қабул қилинган. Умумий қабул қилинган счетлар режаси асосида тузилган бўлиб, фақат янги счетлар қўшилган. Бу счетлар хусусийлаштирилган инвестиция фондларининг активлари капитали, даромад ва харажатлари ҳисобини аналитиклигини оширади.
Соф фойда инвестиция фондларининг барча харажат ва даромадларини баланси бўлиб, у 9910 «Якуний молиявий натижа» счетида ҳисобга олинади.
Ҳисобот даври тугаб, счетлар хотималангандан сўнг соф фойда 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счетига ўтказилади.
Акционерларнинг Умумий мажлиси қарори бўйича резерв капитали счетида белгиланган сумма ташкил этилгандан сўнг соф фойда қисман ёки тўлиқ капиталлашишга йўналтирилиши ёки акционерлар ўртасида тақсимланиши мумкин. Резерв капиталидан акционерларнинг умумий мажлиси қарори бўйича қопланмаган зарарларни қоплашга йўналтирилиши мумкин. Дивидендлар тўлашга йўналтирилган соф фойда 6610 «Тўланадиган дивидендлар» счетида ҳисобга олинади.
Инвестиция фондларининг даромад ва харажатларини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида тўлиқ ва тўғри акс эттириш учун ҳар бир даромад ва харажат турлари бўйича счетлар очиш керак. Инвестиция фондларининг даромадлари асосан қимматли қоғозларга эгалик қилиш ва уларни сотишдан олинган сумма ҳисобига ташкил бўлади.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   224




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling