Fanidan bajargan 1-topshiriq ishi Tekshirdi: Bababekova Nargiza Bajardi: Mamasoliyev Abror
Download 59.5 Kb.
|
makro iqtisodiyot
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-topshiriq ishi Tekshirdi: Bababekova Nargiza Bajardi: Mamasoliyev Abror 26.Умумдавлат ва махаллий солиқларнинг гурухланиши
- 4. Солиқ тизимининг ягоналиги принципи
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNOLOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARINI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI AKTSIM fakulteti 110-20-guruh Mamasoliyev Abrorning Makro iqtisodiyot fanidan bajargan 1-topshiriq ishi Tekshirdi: Bababekova Nargiza Bajardi: Mamasoliyev Abror 26.Умумдавлат ва махаллий солиқларнинг гурухланиши Reja: 1. Юридик шахсларни солиққа тортиш фани. 2. Солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи 3. Солиқ солишнинг аниқлиги принципи 4. Солиқ тизимининг ягоналиги принципи Юридик шахсларни солиққа тортиш фани пул муносабатларини ифодаловчи солиқларнинг моҳияти, уларнинг тўғри ва эгри солиқларга булиниши, бюджетга тушиш нуктаи назаридан умумдавлат (республика) солиқлари ва махаллий солиқларга булиниши, юридик шахслар тушунчаси ва уларнинг солиқлари таркиби, юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг бюджет даромадларини шакллантириш ва пул муомаласини мустахкамлашдаги ахамияти, юридик шахслар солиқларини бюджетга тулаш тартиби, юридик шахслар даромадидан (фойдасидан) солиқ, даромадга (фойдага) солиқ тушунчаси,солиқ хисобни тузиш ва такдим этиш тартиби хамда тулаш муддатлари, кушилган киймат солиғи тушунчаси ва уни хисоблаш усуллари, акциз солиғи тушунчаси ва солиқ туловчиларни гурухлаш, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чикарувчиларнинг ягона ер солиғи, юридик шахсларнинг (ноқишлоқ хўжалик) ер солиғи, ер остидан фойдаланганлик учун солиқ, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, кичик корхоналарнинг ягона солиғи, кичик корхоналар учун ихчамлашган солиққа тортиш тизимига утишининг ахамияти, савдо ва умумий овкатланиш корхоналарини солиққа тортиш, Ўзбекистон Республикасида чет эл корхоналарининг даромади (фойдаси)ни солиққа тортиш, юридик шахслардан олинадиган солиқлар турлари, уларни амалиётга тадбиқ этиш услублари, солиқ тизимига оид бошка ҳаракатларни уз ичига олади. Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари ўзларига солиқ қонунчилиги хужжатларида юкланган вазифаларни муваффақиятли бажаришлари учун фақат назарий жиҳатларини ўрганиб қолмасдан, юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг иқтисодий моҳияти ва объектив зарурлиги, умумий асосга эга бўлган солиқ қонунчилиги тамойиллари, солиқлар ва мажбурий тўловлар тизими, юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг турлари ва юридик шахсларни солиққа тортиш механизмини амалдаги ҳолатини пухта эгаллаган бўлиши зарур. Бунинг учун эса, юридик шахсларни солиққа тортиш фанини чуқур ўрганиши керак. Юридик шахсларни солиққа тортиш солиқ солишнинг мажбурийлиги, аниқлиги, адолатлилиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги ва солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципларига асосланади. Солиқ солишнинг мажбурийлиги принципи- ҳар бир шахс солиқ қонунчилигида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши шарт. Ҳеч кимнинг зиммасига солиқ қонунчилигида назарда тутилмаган ёки унинг нормалари бузилган ҳолда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилиши мумкин эмас. Солиқ солишнинг аниқлиги принципи - солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳар бир солиқ тўловчи қайси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ҳамда қай тартибда тўлаши кераклигини аниқ биладиган тарзда ифодаланган бўлиши керак. Солиқ солишнинг адолатлилиги принципи- солиқ солиш умумийдир. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни белгилаш ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши керак. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар берилишига йўл қўйилмайди. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситиш хусусиятига эга бўлиши мумкин эмас ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа шу каби мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилиши мумкин эмас. Солиқ тизимининг ягоналиги принципи- солиқ тизими Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча солиқ тўловчиларга нисбатан ягонадир. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди доирасида товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ёки молиявий маблағларнинг эркин муомалада бўлишини бевосита ёки билвосита чеклаб қўядиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар белгиланишига йўл қўйилмайди. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ошкоралиги принципи-солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши шарт. Барчанинг эътибори учун расмий эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди ва солиқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, улардаги кўрсатмалар бажарилмаганлиги учун бирон бир санкцияни қўллашга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи-солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин қилинади. Қисқача хулосалар Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юридик шахсларни солиққа тортиш» фанини мазмунини чуқур эгаллаган ҳар қандай мутахассис солиқларни ўрганишда ва уларни қайта тўғри ва тўлиқ тадбиқ этишда унумли фойдаланади. «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фани солиқ хизмати ходимлари, солиқ соҳаси вакиллари, талабалар ва бошқалар учун илмий салоҳиятини оширишда катта роль уйнайди. Юридик шахслардан олинадиган солиқларнинг ҳаракати, юридик шахсларни солиққа тортиш механизмини ҳар тарафлама ўрганиш, юридик шахсларни солиққа тортиш жараёни «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фанининг предмети бўлиб ҳисобланади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фанининг мақсади ва вазифаси нималардан иборат ? 2. «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фанининг предмети ва ўрганиш усуллларини тушунтириб беринг ? 3. «Юридик шахсларни солиққа тортиш» фанининг бошқа фанлар билан қандай боғлиқлиги мавжуд ? Асосий адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси. Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил январь. 2. Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонуни, -Т.: Халқ сўзи, 2006 йил, 21 сентябр. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни. -Т.: Халқ сўзи, 1997 йил, 29 август. 1-2 бет. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1675-сонли қарори 5. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади: 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Халқ сўзи газетаси, 20 январь 2012 йил 6. Ваҳобов А., Жўраев А. Солиқлар ва солиққа тортиш. Дарслик- Т:.Шарқ, 2009. 448 бет. 7. Alimardonov M.I., To`xsanov Q.N. Soliq nazariyasi. –T.: O`zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg`armasi nashriyoti, 2005, - 175 b. 8. Яҳёев Қ.А. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти, Дарслик (қайта ишланган)- Т.: Фан ва технологиялар маркази, 2003.-247 бет. 9. Налоги и налогообложение: учеб. /Под ред. И.А. Майбурова. – М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2010. – 559 с. 10. Никулкина И.В. Общая теория налогообложения: учеб. пособ. – М.: Эксмо, 2010. – 176 с. 11. Миляков Н.В. Налоги и налогообложение: Учебник. — 7-е изд., перераб. и доп. — М.: ИНФРА-М, 2008. - 520 с. 12. www.mf.uz-Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги сайти. 13. www.soliq.uz-Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси сайти. Download 59.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling