Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet26/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

Таянч сўзлар ва иборалар
Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш, мулкчилик субьектлари ва ҳуқуқлари, Коуз теоремаси, Коуз теоремасининг тўлиқ мазмуни, Коуз теоремасининг хусусиятлари, «рекомбинацияланган» (Д.Старк) ва «чигаллашиб кетган» (Б.Шаванс) мулк, трансакция харажатлари ва «ишқаланиш», трансакция харажатлари пайдо бўлишини изоҳлаш вариантлари, иқтисодиёт сектори ва трансакция харажатлари, О.Уильямсон трансакция харажатлари (ex ante ва ex port) тўғрисида.


Такрорлаш учун саволлар

  1. Мулкчилик ҳуқуқининг бўлинишини назарда тутувчи умумий ҳуқуқ талқинида фуқаролик ҳуқуқи концепциясига нисбатан мулкчилик концепциясининг иқтисодий устунликлари нимадан иборат?

  2. Коуз теоремасининг тўлиқ мазмуни ва хусусиятларини шарҳланг.

  3. «Рекомбинацияланган» ва «чигаллашиб кетган» мулк тушунчалари қандай изоҳланади.

  4. Ноль даражага эга трансакция харажатларининг омилларидан келиб чиқувчи Коуз теоремаси қандай амалий аҳамиятга эга?

  5. Мулкчилик ҳуқуқларини у ёки бу тарзда тақсимлаш билан боғлиқ бўлган «даромад самараси»ни муҳокама этишда қандай омилларни эътиборга олиш лозим?



6-БОБ. ХУФЁНА ИҚТИСОДИЁТ
6.1. Қонунга бўйсуниш баҳоси
6.2. Хуфёна иқтисодиёт таркиби
6.3. Хуфёна иқтисодиёт фаолиятининг оқибатлари
6.4. Хуфёна бозор институционал тизим сифатида


6.1. Қонунга бўйсуниш баҳоси
Ошкора (қонуний равишда) қайд этилган ҳуқуқларга эга бўлган алмашувнинг юқори даражадаги трансакция харажатлари ҳамма вақт ҳам энг самарали мулкдорларга мулкчиликнинг зарур ҳуқуқларига эгалик қилиш имконини бермайди. Бу ҳол алмашув умуман содир бўлмаётганлигини ва иқтисодий агентлар мулкчилик таркиби нооптималлигича қолишига рози бўлганлигини англатмайди. Аксинча, иқтисодий агентларнинг муқобил қарорни қидириши мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлашга ва улар билан хуфёна, яъни давлатнинг иштирокисиз алмашишни ташкил қилишга уриниши кўринишида амалга оширилади.
Хуфёналик – шахсларнинг кундалик фаолиятни ташкил қилишда ёзилган ҳуқуқ (қонун) меъёрларидан фойдаланишдан бош тортиш ва ёзилмаган ҳуқуққа, яъни анъаналар ва урф-одатларда қайд этилган меъёрларга ва мулкчилик ҳуқуқларини алмашиш ва ҳимоялаш юзасидан келиб чиққан низоларни ҳал этишнинг ҳуқуқ доирасидан четга чиқувчи механизмларига мурожаат этишдан иборат. Мулкчилик ҳуқуқларини дастлабки тафсирлаш жараёнида давлат уни энг самарали мулкдорларга бера олмайдиган, ҳуқуқлар билан алмашиш эса юқори трансакция харажатлари туфайли мумкин бўлмаган, тақиқланадиган даражадаги танг вазиятдан чиқиш йўли ҳудди шу тариқа топилади.
Мулкчилик ҳуқуқларининг ошкора ва хуфёна тизимлари амалга оширилишига кўплаб мисоллар мавжуд. Буйруқбозлик иқтисодиётида, қонунда мустаҳкамланган «мулкчиликнинг умумхалқ хусусияти»га қарамасдан, асосий ҳуқуқлар ҳам партиявий, ҳам маъмурий (вазирликлар, юқори ташкилотлар) бюрократия қўлида эди. Тегишлича савдолар ва битимлар шаклини ҳосил қилган низоларни ҳал этишнинг муқобил механизмлари ҳам мавжуд эди, бунда алмашув предмети сифатида нафақат товарлар ва хизматлар, балки «жамиятдаги мавқе, ҳокимият ва бўйсуниш, қонунлар ва уларни бузиш ҳуқуқи» ва ҳатто ишлаб чиқариш давлат режалари ҳам иштирок этган.
Перулик олим Эрнандо де Сото тадқиқотларида Лотин Америкаси мамлакатлари мисолида хуфёна иқтисодиёт масалалари жиддий таҳлил этилган. Уларда давлат суд-ҳуқуқ тизими ва у ҳимоя қиладиган мулкчилик ҳуқуқлари алмашувларнинг фақат кичик бир қисми механизмини шакллантиради. Уларда – чакана савдо, жамоат транспорти, қурилиш ва каби иқтисодиётнинг бир қатор секторлар фаолияти мулкчилик ҳуқуқларининг хуфёна тизимига асосланади. Масалан, Перу пойтахти Лима шаҳрида янги кўп қаватли турар жой биносини қуриш мэрияда рухсат олишдан эмас, балки биринчилик тамойили бўйича қурилиш учун участкани эгаллаб олишдан бошланади. Шу тариқа мулкчилик ҳуқуқларининг ўрнатилиши хуфёна қайд этилган мулкчилик ҳуқуқи унвони билан эмас, балки ижтимоий санкциялар ва оддий ҳуқуқ билан ҳимояланади.
Иқтисодий фаолиятни хуфёна амалга ошириш биринчи навбатда қонун доирасидаги ҳаракат билан яъни, юқори трансакция харажатлари билан боғлиқ. Трансакция харажатларининг таснифига асосланган ҳолда, таъкидлаш лозимки, бунда асосан шартномани тузишдаги юқори харажатлар, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоялаш харажатлари ва учинчи шахслардан ҳимоялаш харажатлари назарда тутилади. Де Сото ушбу харажатларни «қонунга бўйсуниш нархи» дея таърифлайди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
- қонундан фойдаланиш харажатлари (юридик шахсни рўйхатга олиш, лицензия олиш, банкда ҳисобварақлар очиш, юридик манзилга эга бўлиш ва бошқа расмиятчиликларни бажариш харажатлари);
- қонун доирасида фаолиятни давом эттириш зарурати билан боғлиқ харажатлар (солиқларни тўлаш; меҳнат муносабатлари соҳасида қонун талабларини бажариш (иш кунининг узунлиги, энг кам иш ҳақи, ижтимоий кафолатлар); ошкора суд тизими доирасида низоларни ҳал этишда суд харажатларини тўлаш).
Таъкидлаш жоизки, қонунга бўйсуниш нархи нафақат тўғридан-тўғри харажатларни, балки у ёки бу тадбирларни бажариш учун вақт сарфларини ҳам ўз ичига олади. Бунда унинг айнан ушбу таркибий қисми қатор ҳолатларда жуда катта бўлади. Масалан, Лима шаҳрида уй-жойни қуриш учун рухсат олиш тадбири тахминан 4 йилу 1 ой, майда улгуржи бозорини ташкил қилиш учун рухсат олиш 17 йил, кичик дўконни очиш учун рухсат олиш 43 кун вақтни олган. «Учинчи дунё» айрим мамлакатларида юридик шахсни рўйхатга олиш учун талаб этиладиган харажатлар 6.1-жадвалда келтирилган.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling