Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet51/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

Фридрих фон Хайек.

Хайек назарида, битимнинг барча иштирокчиларини тенг ва тўлиқ ҳажмдаги ахборот билан таъминловчи механизм бўлиб мутлақо рақобатчи бозорлардаги нархнинг шаклланиши ҳисобланади. Фирма доирасида ҳеч қанақа рақобатли нарх шаклланиши тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас, «агент»нинг ўз меҳнатининг якуний маҳсули қийматидан мунтазам равишда бош тортиши ана шундан далолат бериб турибди. Чунки фақат иш ҳақи меҳнатнинг якуний маҳсулига тенг бўлган тақдирдагина меҳнат бозорида мувозанатга эришиш мумкин ва нарх тўлиқ ахборотни ўзида мужассамлантиради.


Демак, ташкилотнинг ўсишига қараб айланадиган ахборотнинг мураккаблашуви ва ихтисослашуви юз беради, лекин улар самарадорлик бўйича нарх-наво механизми билан таққосланадиган ахборот айланиши тизимининг барпо этилиши билан кузатилмайди. Ташкилот ичида қарор қабул қилиш жараёни уларнинг ҳар бирида сифат жиҳатдан янги ахборот пайдо бўладиган кўплаб босқичларни ўз ичига олади. Бунинг устига, ушбу сифат жиҳатдан янги ахборотга фақат уни олиш ва унга ишлов беришда бевосита иштирок этувчи ташкилот аъзолари эга бўлади.
Ажойиб ахборотга эга бўлган ташкилот иштирокчилари - «агентлар» уни тарқатишдан ва уни бузилмаган тарзда «принципал»га узатилишидан манфаатдор эмаслар. Ҳақиқатдан ҳам ахборот асимметрияси «агентлар»нинг оппортунистик хатти-ҳаракатлари учун замин яратади – уларнинг ўз фойдалилигини кўпайтиришга уринишлари, улар томонидан ёллаш тўғрисидаги шартнома тузилишида қабул қилинган мажбуриятларга қарамасдан, фойдалиликнинг қандайдир қатъий белгиланган даражаси билан қондирилади. «Табиий» кўзда тутилмаган ҳолатлар содир бўлган тақдирда, ёллаш тўғрисидаги шартнома ёрдамида белгиланган мукофот кафолатини олиб, «агент»нинг ўзи унга «принципал» билан найранг қилиш ёрдамида фаолият натижасини ўз фойдасига қайта тақсимлаш имконини берувчи «сунъий» кутилмаган ҳолатларни ташкил этишга уринади. Социализм даврида содир этилган «агентлар»нинг ўз фаолияти натижаларини ўзлаштиришда иштирок этишга оппортунистик уриниши каби иқтисодий жиноятларнинг аксариятини айнан шу нуқтаи назардан талқин этиш лозим.
Шундай қилиб, ташкилотларнинг фаолият кўрсатиши ажойиб ахборотга эга бўлиш оқибати сифатида «

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling