Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet71/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

Такрорлаш учун саволлар

              1. Трансакция харажатлари ва фойдалиликни ўлчашнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтиринг.

              2. Шартноманинг қиёсий устунликлари нималарда намоён бўлади?

              3. Трансакция харажатлари таркибининг ахборот базаси қандай ҳужжатларда мужассамланган?

              4. Фирма баланси қандай мақсадда таҳлил қилинади ва бунда қандай индекслар ҳисоблаб чиқилади?

              5. Келишувлар нима учун зарур ва уларнинг қандай йўналишлари мавжуд?

11-БОБ. ФИРМАНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ШАКЛИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


11.1. Мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши
11.2. Ташкилий-ҳуқуқий шаклни танлаш мезонлари
11.3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақидаги ахборот манбаси сифатида


11.1. Мулкий хуқуқларнинг тавсифланиши
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ҳар қандай ташкилотни мулкчилик ҳуқуқларининг иштирокчилари ўртасида тақсимланишини белгилаб берувчи шартномага олиб келади. «Фирма» атамаси шартнома келишувлари асосида фаолиятни ташкил этишнинг қисқартирилган таърифи ҳисобланади. Коуз теоремасига мувофиқ эркин алмашув натижасида эришилган ҳуқуқлар тақсимоти энг оптимал вариант (трансакция харажатлари нолга тенг) бўлиб, ўзаро ҳамкорлик иштирокчилари уни ўзгартиришдан манфаатдор эмаслар. Шу сабабли ташкилий тузилмани амалий таҳлил қилиш учун мулкчилик ҳуқуқлари назариясини қўллашга бўлган қизиқиш шу билан шартланганки, ҳақиқатда трансакция харажатлари нолга тенг эмас, демак, ҳуқуқлар тақсимоти ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади. Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси ташкилот фаолиятининг ўзига хослигига қараб мулкдорлар ўртасида ҳуқуқлар тақсимотининг энг оптимал вариантини танлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли тўғрисидаги маълумотлар асосида шерикни танлаш имконияти очилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling