Фанидан маърузалар матни


Ривожланган демократик давлатни барпо этишда фан ва илмий ижодиётнинг роли ва тутган ўрни


Download 1.01 Mb.
bet3/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Ривожланган демократик давлатни барпо этишда фан ва илмий ижодиётнинг роли ва тутган ўрни

Фан ва техниканинг ривожланиши ва тараққиёти ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида беқиёс роль ўйнайди.


Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида одилона, демакратик жамият қуриш йўлида собитқадамлик билан ҳаракат қилинмоқда. Бу ишларнинг амалга оширилишида фан ва ижодиётга муносиб ўрин берилган бўлиб, бу ҳолат мамлакат ҳаётининг барча қирраларида яққол кўринади. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларга фан ва техниканинг илмий махсулотлари режали равишда жорий этиб борилмоқда. Янги технологияларни жорий этиш, мавжудларини такомиллаштириш йўналишларида катта ишлар амалга оширилди. Асакадаги “Ўз ДЭУ АВТО”, “GM-Ўзбекистон”, Қоровулбозордаги нефтни қайта ишлаш заводи, Фарғонадаги Евроазия-ТАПО-ДИСК, Ўзсаламан, қатор тўқимачилик корхоналарида тубдан янги технологик линиялар ўрнатилиб, ҳозирда улар юқори сифатли маҳсулот ишлаб-чиқаришга хизмат қилмоқда.
Иқтисодиётнинг барча соҳаларида меҳнат қилаётган мутахассисларнинг профессионал кўрсаткичларига юқори талаблар қўйилмоқда, касб маҳорати билан бир қаторда улар компьютер технологияларидан фойдаланиш уқув ва тажрибаларга эга бўлишлари талаб этилмоқда.
Мамлакатимизда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги қонун» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ва уларнинг амалиётга жорий этилиши кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тайёрланадиган бакалавр ва магистрлар сифатини оширишга қаратилгандир. Бу йўналишда ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва қўллашга катта аҳамият берилмоқда.
Мамлакатимиз олимлари фундаменталь ва амалий тадқиқотлар йўналишларида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар. Ҳозирги даврда мамлакат истиқболини белгиловчи устивор йўналишларда давлат бюджетидан катта маблағлар ажратилиб, комплекс илмий-тадқиқотлар олиб берилмоқда. Бу ишларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва унинг тармоқ илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда олий ўқув юртларининг олимлари ва талабалари ҳам яхши натижаларга эришмоқдалар.
Фаннинг мамлакат истиқболидаги роли беқиёс бўлганлиги сабабли, унинг моддий-техник базаси мустахкамлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу тадбирлар илмий маҳсулотларнинг янада катта самара беришига асос яратади.
Ўзбекистон Республикасида ривожланган демократик жамиятни барпо этишда фан ва илмий ижодиётга ажратилган ўрин келгусида ўзининг ижобий натижаларини беришига шак-шубҳа йўқ.


  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling