Фанидан маърузалар матни


Илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг асосий шакл ва усуллари


Download 1.01 Mb.
bet5/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг асосий шакл ва усуллари

Илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун катта харажатлар талаб этилади.


Фан ва техниканинг илмий маҳсулоти стратегик аҳамиятга эга бўлган товар бўлгани учун унга эгалик қилишга давлат монополияси ўрнатилади. Бундай тартиб жаҳоннинг деярли барча ривожланган давлатларида жорий этилган.
Илмий-тадқиқот ишлари асосан давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади. Бу энг аввало, фундаменталь, назарий тадқиқотларга тегишли бўлиб, унинг даражаси кўп жиҳатдан мамлакат фанининг ривожланиш даражасини белгилайди. Шунинг билан биргаликда, фундаменталь тадқиқотлар натижалари деярли барча йўналишлардаги амалий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг кўплаб муаммоларини тезкорлик билан ҳал этилиши учун замин яратади.
ИТИ учун Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетидан йилига катта маблағлар ажратилмоқда, бу харажатлар бюджедта махсус модда билан кўзда тутилади. Мустақилликка эришилгандан бери ўтган йиллар давомида бу мақсадлар учун ажратилаётган маблағларнинг миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу масалага Ўзбекистон раҳбарияти ва хукумати катта аҳамият бераётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир.
ИТИнинг самарадорлиги унинг моддий-техник таъминотига боғлиқдир. Ушбу йўналишда мамлакатимизда истиқболни кўзлаб иш олиб борилмоқда. Бу мақсадлар учун ажратилаётган валюта маблағларининг миқдори ҳам сўнгги йилларда сезиларли даражада ошганлигини таъкидлаш ўринлидир. Кўрилаётган тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини кўрсата бошлагани қувонарли ҳолдир.
ИТИни молиялаштиришнинг яна бир усули-бюджетдан ташқари манбаалардан маблағ билан таъминлаш бўлиб, унинг қуйидаги турларини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир:
а) корхона, ташкилот, муассасалар ва бошқа хўжалик субъектларининг маблағлари ҳисобидан шартномалар асосида буюртмалар бўйича ИТИ бажариш;
б) турли юридик ва жисмоний субъектларнинг буюртмалари асосида уларнинг эҳтиёжлари учун ишланмалар тайёрлаш;
в) чет эл инвестициялари асосида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари доирасида ИТИ бажариш;
г) халқаро грантлар шартлари бўйича танловларда иштирок этиш (турли даражадаги ИТИ натижалари, ишланмалар, ТКИ, лойиҳалар ва ш.к).



  1. Download 1.01 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling