2. Ушбу Қоидага ўзгартириш ва қўшимчаларни фақат уни тасдиқлаган ташкилот киритиши мумкин.
3. Ушбу Қоидага мувофиқ иш жараёнида фойдаланиладиган ҳимоя воситалари Давлат ягона нусхаси талабларига ҳамда «Электр ускуналарида фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидаси»-га жавоб бериши шарт.
4. Ишларни бажаришда қўлланиладиган механизмлар ва юк кўтариш машиналари, компрессор ва ҳаво йиғувчи қурилмалар, асбоб ва мосламалар синалган бўлиши ва меҳнат хавфсизлиги ягона нусхаси талабларига, Ўзбекистан Республикаси Давлат тоғ-кон техникаси назорати қоидаларига ва «Асбоб ва мосламалар ёрдами билан иш бажаришда хавфсизлик қоидалари»-га шунингдек ишлаб чиқарган завод йўриқномаси талабларига мувофиқ ишлатилиши керак.
5. Ишлаб турган электр ускуналарида қурилиш ва монтаж ишларини бажараётганда қурилиш меъёри ва Қоидалари талабларига, яъни «Қурилишда техника хавфсизлиги» қоидаси СНиП 111-4-80-га риоя қилиш шарт.
6. Қоида ҳамма учун мажбурийдир. Ишчи ва хизматчилар меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаси ушбу Қоидага мувофиқлаштирилиши керак.
Ҳар бир ходим Қоида талабларига зид бўлган чекиниш ёки Қоида талабини бажармасликни ва электр ускуналаридаги инсон ҳаёти учун хавф туғдирувчи носозликни, иш олиб бориш жараёнида ишлатиладиган машина, механизм, асбоб, мослама ва ҳимоя воситаларидаги бузилишни бартараф этиш чорасини қураолмаса, зудлик билан юқори раҳбариятга бу ҳақида хабар бериши шарт.
Ушбу Қоидага зид келадиган фармойиш ва топшириқларни бажариш ман қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |