Фанидан мустақил иш


Download 1.48 Mb.
bet26/27
Sana08.01.2022
Hajmi1.48 Mb.
#254523
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
Электр токи хавфи

2. ХОДИМЛАРГА ТАЛАБЛАР

  • 2.1. Жойларда ишлаб турган ходимларни ўқитиш ва билимини текшириш тартиби «Энергетика корхоналари ва ташкилотлари ходимлари билан ишни ташкил этиш бўйича раҳбарий қоида» талабларига мос бўлмоғи шарт.

  • 2.2. Соғлиқ учун зарарли ва хавфли меҳнат шароитларида иш олиб борувчи ишчи ва муҳандис-техник ходимлар Республика соғлиқни сақлаш Вазирлиги белгилаган тартиб ва муддатда шифокорлар кўригидан ўтишлари шарт. (1,2-илова).

  • 2.3. Электр ускунасида ишлаётган ишчи узининг лавозими ва касбига қараб, ушбу Қоидани билиши ва 3-илова-га мувофиқ электр хавфсизлиги группасига эга бўлиши керак. Қоидани ўзлаштирганлиги ҳақида синовдан ўтган ходимга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Ходим гувоҳномани иш пайтида ўзи билан олиб юриши шарт.

  • 2.4. Хавфсизлик бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ишларни (ёки махсус ишларни) бажариш ҳуқуқига эга бўлган ходимлар гувоҳномасида шу ҳақида ёзув бўлиши шарт.

  • Бундай ишларга қуйидагилар киради:

  • - баландликда бажариладиган ишлар;

  • - ток ўтказувчан қисмларда кучланиш остида бажариладиган ишлар:

  • - изоляторларни тозалаш, ювиш ва алмаштириш, симларни таъмирлаш, симларни уланган жойларини ҳамда изоляторларни ўлчов штангаси билан текшириш ва троссларни мойлаш;

  • - босим остида бўлган идишларга хизмат кўрсатиш;

  • - электр ускунани юқори кучланиш остида синаш (мегаомметр билан ишлашдан ташқари).

  • Махсус ишлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмасига биноан маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда бошқа қўшимча ишлар билан тўлдирилиши мумкин.


  • Download 1.48 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling