Фанидан ўҚув-услубий мажмуа


Download 0.73 Mb.
bet2/60
Sana17.06.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1523747
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ

Бозор иқтисодиётида амалга оширилаётган ишлар бизнес билан шуғулланувчи тадбиркор, ишбилармон, корхона раҳбарлари ва менежерлардан катта билимни талаб қилади. Шунинг учун ҳам ишбилармон, тадбиркор ва корхона раҳбарлари ўз ишини нимадан ва қандай бошлаш керак, корхона ва фирмаларнинг фаолият механизмлари қанақа, рақобатнинг мохияти, ҳаракатга келтирувчи кучи нимадан иборат, тадбиркорлар билан ҳамкорлар ўртасидаги алоқалар нималарга асосланади, тадбиркор масъулияти нималардан иборат каби муаммоларни оқилона ечиш услубларини билишлари керак.


Сўнгги йилларда республикамизда тадбиркорлик ва бизнесни ривожлантириш борасида маълум бир ижобий натижаларга эришилмоқда. Лекин, шу билан бирга, бу борада айрим муаммоларга ҳам дуч келинмоқда-ки, бунинг асосий сабаби бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган шахсларнинг ишни нимадан бошламоқ кераклиги, уни қандай ташкил этиш зарурлиги ва бошқариш сирлари ҳақида тўла тасаввурга эга эмаслигидир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мазкур мажмуа юқоридаги муаммоларни ҳал этишга муҳим ҳисса қўшади.
Ўқув-услубий мажмуа замонавий педагогик технологиялар талабларига мос равишда қайта ишланиб, унда мавзуга оид муаммолар, ўқув мақсадлари, назорат саволлари ва мустақил иш топшириқлари келтирилган. Ўқув-услубий мажмуани тайёрлашда «таълимнинг илмийлиги» ёки «илм орқали билим эгаллаш» тамойили асосида шу соҳага оид монографиялар, журналлардаги илмий мақолалар, интернетдан олинган материаллардан кенг фойдаланилди. Ҳар бир мавзудан кейин шу масалага тегишли илмий ишлар рўйхати берилган бўлиб, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича қўшимча маълумотларни олиши мумкин. Амалий машғулотларни ўтказиш тартибларини баён қилишда ушбу машғулот ўтказишдан кутилаётган ўқув мақсадлари, керакли жиҳозлар ва материаллар, ишни бажарилиш кетма-кетлиги батафсил ёритилди.
Ўқув-услубий мажмуа охирида якуний хулосалар, билимини синаб кўриш учун назорат саволлари, тегишли адабиётлар рўйхати ва фанда ечимини кутаётган асосий илмий муаммолар мавзулари келтирилган.
Ушбу мажмуадан иқтисодчи мутахассислигида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин.
Мазкур ўқув мажмуада айрим камчиликлар, мунозарали қарашлар учраши мумкин.Шунга кўра мажмуа ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган ўқувчиларга муаллиф ўз миннатдорчилигини билдиради.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling