Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Юмшатувчи ва сурги хусусиятига эга бўлган доривор ўсимликлар
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдали ўсимликларнинг гуруҳлари.
Юмшатувчи ва сурги хусусиятига эга бўлган доривор ўсимликлар. Алоэ, сабур (барги, шираси), анжир (меваси, шираси), арпабодиён (танаси, уруғи), баргизуб (барги), аччиқ бодом (мева қобиғи), бодринг (меваси), бошоғриқўт (барги, саватчагули), газандаўт (барги), ёнғоқ (барги, мева қобиғи), зира (уруғи), зуптурум (барги), маккаи сано (барги, уруғи), маржондарахт (барги, гули, меваси), наъматак (меваси), олма (меваси), пиёз (боши), ровоч (уруғи, илдизи), сабзи (илдизмеваси), салат (барги), сано (барги, уруғи), сачратқи (барги, илдизи, шираси), чойўт (танаси, гули), шафтоли (гули, меваси), шивид (танаси), ширинмия (илдизи, илдизпояси), қизил лавлаги (илдизмеваси), қизилтасма (танаси), қовоқлар (меваси).
Фойдали ўсимликларнинг гуруҳлари. Инсон ва ҳайвонларнинг яшаши ҳамда ҳаёт кечириш жараёнларида ўсимликлар муҳим рол ўйнайди. Чунки ўсимликлар озиқ-овқат, кийим-кечак, дори-дармон, ем-хашак ҳамда жуда кўп моддаларнинг табиий манбалари ҳисобланади. Инсоният узоқ йиллар давомида маданийлаштирган ўсимликларидан ташқари ёввойи ўсимликлардан ҳам турли мақсадларда фойдаланиб келмокда. Ўсимликлар оламининг катга бир қисмини Доривор ўсимликлар ташкил қилади. Доривор ўсимликлар ҳам турли-тумандир, лекин шуни унутмаслик керакки, бирор Доривор ўсимлик бир пайтнинг ўзида озуқабоп, доривор, витаминли, мойли, толали, асалдор ва бошқа хусусиятларга эга бўлиши мумкин. Ўзбекистон Доривор ўсимликларини Доривор хусусиятлари ва ишлатилишига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади: Озиқ-овқат ўсимликлари – ёнғоқ, тоғолча, анор, ровоч, қўзилола, пиёз, исмалоқ, буғдой, шоли, сули, мош, нўхат, ловия, семизўт ва ҳ.к. Сабзавот-полиз ўсимликлари – сабзи, шолғом, помидор, картошка, тарвуз, қовун, қовоқ, бодринг, карам, қалампир ва ҳ.к. Зиравор ўсимликлар – зира, қалампир, зирк, ялпиз, кашнич, райҳон, кийикўт, лимонўт ва ҳ.к. Доривор ўсимликлар – қора андиз, бозулбанг, арслонқулоқ, сачратқи, зубтурум, бўймодорон ва ҳ.к. Витаминли ўсимликлар – чаканда, наъматак, чўл янтоқ, итузум, қорақанд, яснотка, жағ-жағ ва ҳ.к. Сапонинли ўсимликлар – ерсовун, етмак, качим. Наркотик ўсимликлар – кўкнор, томаки, наша, махорка, мингдевона, бангидевона ҳ.к. Асал берувчи ўсимликлар – гулсафсар, бойчечак, қизғалдоқ, кўкнор, Регел ширачи, ковул, янтоқ, лимонўт, хапри ва ҳ.к. Эфир мойли ўсимликлар – қизил арча, авруг, ёввойи чиннигул, иссоп, эрмон, мармарак, тошбақатол ва ҳ.к. Мойли ўсимликлар – ғўза, кунжут, мойли зиғир, маккажўхори, кунгабоқар, махсар, Заҳарли ўсимликлар – оқ парпи, ғумай, кампирчопон, учма, тоғтурбид, бодиёни румий ва ҳ.к. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling