Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Университет кенгаши қарори № ____ ___ ___ 2022 йил
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчи: Хўжамқулов Бахром Эшбоевич МУНДАРИЖА
- МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ 1-Мавзу. Доривор ўсимликлар фанига кириш Режа: 1. Фанинг мақсади ва вазифалари 2. фанинг бугунги кундаги тутга ўрни
- 3. Фанинг бошқа фанлар билан алоқаси. Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг мақсад ва вазифалари.
Университет кенгаши қарори № ____ ___ ___ 2022 йил
Университет ЎУББ _____________ доц. П.Р. Қурбонов АННОТАЦИЯ Ушбу ўқув – услубий мажмуа “Доривор ўсимликлар биотехнологияси” фанидан ёзилган бўлиб, шу фаннинг намунавий дастурига мос келади. 5А140101 — Биотехнология (бакалавр) йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда “Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанидан ўқитилаётган асосий марузалар ва улар бўйича амалий машгулотлар бажарилишини, янги педагогик таълим технологиялари ва уссуллари ёрдамида ёритишга ҳаракат қилинган. Шунингдек мажмуада фанга оид жорий, оралиқ, якуний назорат саволлари, мустақил иш мавзулари, фойдаланилган адабиётлар ҳамда фаннинг адабиётлар билан таъминланганлик мониторинги, глоссарий, кўргазмали тақдимот слайдлари келтирилган. Ўқув-услубий мажмуадан мазкур соҳадаги ўқитувчилар, илмий тадқиқодчилар, магистрлар, қизиқувчилар ва бошқалар ҳам фойдаланишлари мумкин. Тузувчи: Хўжамқулов Бахром Эшбоевич МУНДАРИЖА Ўқув материаллари: а) Маъруза матнлари б) Лабортория машғулотлари c) Амалий машғулотлари 2. Мустақил таълим машғулотлари 3. Глоссарий 4. Иловалар: а) Фан дастури б) Ишчи фан дастури в) Тарқатма материаллар д) Тестлар г) Баҳолаш мезонлари е) ЎУМнинг электрон варианти МАЪРУЗА МАТЕРИАЛЛАРИ 1-Мавзу. Доривор ўсимликлар фанига кириш Режа: 1. Фанинг мақсади ва вазифалари 2. фанинг бугунги кундаги тутга ўрни 3. Фанинг бошқа фанлар билан алоқаси. Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон табиати ўсимликлар дунёсига ниҳоятда бойдир. Кўп ўсимликлар ўзининг шифобахшлиги билан ҳалқимиз орасида кенг тарқалган бўлиб, улар ҳалқ ва илмий табобатда муваффаққиятли қўлланиб келинмокда. Доривор ўсимликлар биотехнологияси фани —ўсимликларнинг дориворлик хусусиятларига кўра гуруҳларини ўрганади, таҳлил қилади. Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг вазифаси доривор ўсимликларнинг ботаник тавсифи ва систематикаси, табиий тарқалиши ва экологияси, Доривор хусусиятлари ва халқ хўжалигида қўлланилиши, инсон ҳаётидаги роли ва аҳамияти масалаларини ўрганишдан иборат. Ўсимликлар ўз таркибида киши организмига қандайдир таъсир кўрсата оладиган биологик фаол моддалар сақлайди. Биологик фаол моддалар ўсимликларнинг ҳамма органларида бир хил миқдорда тўпланмайди. Баъзи ўсимликларда ер остки органларида, баъзиларида ер устки қисмида тўпланади. Ҳозирги пайтда шифобахш ўсимликлардан тайёрланган дори-дармонлар кенг миқёсда қўлланилиб келинмокда. Руҳий хасталикларни даволашда доривор ўсимликларнинг 18 туридан, саратонни даволашда 7 туридан, қандли диабетда 24 туридан, атеросклероз, юрак-қон томирлари склерозида 25 туридан, ошқозон хасталикларида 10 туридан, қон босими хасталикларида 22 туридан кенг фойдаланилмокда. Бундан ташқари, кашандалик ва алкоголизмнинг олдини олишда, қондаги холестеринни мувофиқлаштириб туришда ҳам шифобахш гиёҳлардан тайёрланган дори-дармонлар ёрдам бермоқда. Мева, сабзавот-полиз ва зиравор ўсимликлар киши организмини витаминлар, углеводлар, органик кислоталар, минерал тузлар ва бошқа муҳим биологик фаол моддалар билан таъминлашда асосий, баъзан ягона манба. Сабзавот, мевалар, айниқса зиравор ўсимликлар меъда ширасининг ажралишини кучайтиради, иштаҳа очади ва овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Натижада организмдаги модда алмашинувига катта таъсир кўрсатади. Лекин бундан хулоса қилиб, фақат ўсимлик маҳсулотлари билан овқатланиб кун кўриш мумкин, деган хулосага келинса тўғри бўлмайди. Сабаби ўсимлик маҳсулоти қанчалик доривор бўлмасин, уларни кўпчилигини таркибида оқсил ва мой кам сақлангани учун биргина ўсимликларнинг ўзи инсон организмини юқори сифатли, керакли овқат моддаси билан таъминлай олмайди. Фақат ўсимлик ва ҳайвонлар маҳсулотларининг керакли миқдордаги аралашмасидан ташкил топган овқат анча доривор бўлиб, инсонни соғлом бўлиб ўсишини таъминлай олади. Доривор ўсимликларнинг асосий аҳамияти касалликни даволаш эмас. Улар биринчи галда инсон ва ҳайвон организмига фақат ўсимлик маҳсулоти билан кирадиган биологик фаол моддалар (витаминлар, органик кислоталар ва бошқалар) етишмаслигидан келиб чиқадиган касалликларни олдини олишда катта аҳмиятга эгадирлар. Бу моддалар юқорида айтилганидек организмга овқат билан бирга кириб, баъзи жараёнларни кучайтиради, модда алмашинувига кучли таъсир кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда тирик организмга турли биологик таъсир кўрсатади. Таркибида органик (олма, лимон ва бошқалар) кислоталар (баъзан кўп миқдорда) бўлгани учун сабзавот, мева ва зиравор ўсимликлар меъда ширасини ажралишини кучайтиради, иштаҳа очади ва овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Баъзи сабзавот ва меваларда калий тузларини кўп бўлгани сабабли улар юрак касалликларида Доривор бўлиб, истисқо, юрак ва буйрак фаолиятини сусайганида, буйрак-тош ва сийдик йўлларини бошқа касалликларида организмда йиғилиб қолган ортиқча суюқликни чиқиб кетишига кўмаклашади. Айни вақтда гипертония касаллигида ҳам Доривор . Уларни таркибида ош тузи жуда кам бўлади. Шунинг учун гипертония касаллигида сабзавот ва қуритилмаган меваларни кўп истеъмол қилиш яхши. Атеросклероз касаллигини келиб чиқиш сабабларидан бири холестеринни организмдаги алмашинувини бузилиши ва уни қон томирларининг деворларида ўтириб қолиши. Витамин С холестеринни қондаги миқдорини камайтиришда ва атеросклероз касаллигини тараққий қилишини тўхтатишда маълум аҳамиятга эга. Шунинг учун бу касалликни олдини олишда витамин С га бой бўлган сабзавот ва меваларни истеъмол қилиш кўп фойда келтиради. Демак сабзавот, мевалар ва зираворлар жуда доривор экан. Лекин доимо шундай эмас. Улар меъда ширасини ажралишини кўпайтиради. Шунинг учун пиширилмаган сабзавотларни, кўпчилик мева ва зиравор ўсимликларни, айниқса нордон ва аччиқ мева ва ўсимликларни меъда-ўн икки бармоқ ичак яра ҳамда меъда ширасида кислоталикни кўпайиши билан ўтадиган гастрит касалликларини кучайган вақтида истеъмол қилиш тўғри келмайди. Нордон мевалар, аччиқ зираворларни яна жигар, ўт қопи ва буйрак касалликларида ҳам истеъмол қилиб бўлмайди. Акс ҳолда касаллик кучаяди, оғриқ зўраяди ва беморни аҳволи оғирлашади. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling