Фанидан ўҚув услубий мажмуа
- Мавзу: Доривор ўсимликларни етиштиришнинг технологик асослари
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси
- Ўсимликларни иқлимлаштириш ва маданийлаштириш
5- Мавзу: Доривор ўсимликларни етиштиришнинг технологик асослари.
Режа: 1. Доривор ўсимликларнинг етиштириш технологияси 2. Доривор ўсимликлар етиштиришни биотехнолкогик жиҳатдан яҳшилаш 3. Доривор ўсимликларни етиштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар/ Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси. Табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликлар захираларининг чегараланганлиги туфайли фарматсевтика саноати корхоналарнинг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган талабини, асосан, доривор ўсимликлар ўстириш орқалигина қондириш мумкин. Ўсимликларни иқлимлаштириш ва маданийлаштириш. Ўзбекистонда ўзга ўлкалар флорасига мансуб бўлган доривор ўсимликларни маҳаллий шароитга интродукция қилиш ва кўпайтириш соҳасида илмий тадқиқотларни олиб бориш бир асрдан зиёд тарихга эга. Ўсимликлар интродукцияси соҳасида амалга оширилган илмий ишларнинг натижаси ҳозирги кунда, доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва иқлимлаштирилиши илмий йўналишидаги муҳим муаммоларни ҳал этишда пойдевор бўлиб хизмат қилди. Дастлаб, Ўрта Осиё Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети) Ботаника боғи олимлари томонидан маҳаллий ва чет эл флорасига мансуб доривор ўсимликлар интродукция шароитида ўстирилиб, мазкур доривор ўсимликларнинг питомниги яратилганлиги аҳамиятга молик иш бўлди. Доривор ва эфир-мойли ўсимликларнинг 24 тури географик жиҳатдан экиб синашдан ўтказилди. Бу илмий тадқиқот ишлари С.Н.Кудряшов томонидан Ўрта Осиё Давлат университетининг Ботаника боғида, Тошкент атрофида, Бўзбозорда, Жанубий-Ғарбий Тян-Шан тоғ олди адирликларида, Хўжандда ва Чимён тоғликларида 1930-1934 йиллар мобайнида олиб борилди. Экиладиган уруғлар ва кўчатлар Никитин Ботаника боғидан (Ялта) ва Бутуниттифоқ доривор ўсимликлар илмгоҳи (Москва, ВИЛАР) дан олинди. Бу илмий жараёнда доривор ўсимликларнинг турли географик шароитларда ўсиши, ривожланиши, биологияси ва биологик фаол моддаларнинг ўрганилиши хусусида долзарб кузатишлар бажарилди. Кейинчалик, Ўзбекистонда доривор ўсимликларнинг интродукцияси ва уларнинг иқлимлаштирилиши бўйича комплекс равишда илмий тадқиқотлар ЎзР ФА “Ботаника” институти акад.Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғида амалга оширилди. А.А.Абдураҳмонов ва С.П.Валихўжаева (1980) лар Шарқий Осиё флористик областига мансуб бўлган 25 тур ўсимликнинг интродукциясини ўргандилар. Булардан кўплари халқ табобатида дориворлиги билан қадимдан фойдаланилган. И.В.Белолипов томонидан 1965-1986 йилларда кўпгина ўсимликлар, асосан Rhus L. turkumi, Chenopodiaceae Vent., Lamiaceae L. (оиланинг Ўрта Осиё флорасида учрайдиган 12 та ёввойи тури) оиласига мансуб бўлган ўсимликларнинг Тошкент шароитига интродукцияси ўрганилиб, уларнинг эко-интродукцион ўрганиш усулларининг назарий асослари ишланди. Бу тадқиқотлардан сўнг 500 дан ортиқ доривор ўсимликлар турларидан иборат коллекция Тошкент шароитида ташкил қилинди ва уларнинг айримларини маданий ҳолда ўстиришни агротехнологик параметрлари ишлаб чиқилди. Жумладан, Й.М.Мурдахаев томонидан 1965-1990 йилларда Nymphalaceae Dc., Nelumbonaceae Salisb. оиласига мансуб Trapa L., Menthaea L. туркумига ва Brasenia schreberi Ж.Ф.Гмел., Sophora japonica L., Orthosiphon stamineus Benth., Solanum laciniatum Ait., Rhaponticum carthamoides (Willd.) Iljin., Mandragora turcomanica Mizgir., Aerva lanata (L.) Juss. va бошқа ўсимликлар интродукция қилинди, Шарқий Осиё флорасига мансуб бўлган доривор ўсимликларнинг мавсумий ривожланиши турли шароитларда (сояда, ярим сояда ва қуёшда) ўрганилди ва 35 турдан ортиқ доривор ўсимликлар махсус хўжаликларда синашдан ўтказилди. Мурдахаев кўп йиллик изланишлари ва олиб борган тадқиқотлари натижасида кўплаб илмий асарлар яратди. Масалан, 1990 йилда “Ўзбекистонда ватан топган ўсимликлар”, 1992 йилда “Интродукция лекарственних растений в Узбекистан”, 2001 йилда “Восточний базар: лекарства и пряности” асарлари шулар жумласидандир. Т.С.Сафаров (1982-1988) ўзининг илмий ишларида Жанубий-Ғарбий Тян-Шан ўрта тоғ қисмларида учрайдиган бир неча доривор дарахт ва бута ўсимликларнинг интродукцияси билан шуғулланади. Н.А.Тошматова ва Е.Е.Гиршевичлар (1975-1986) – Ҳйссопус Л., Лавандула Л. интродукцияси ва Т.Т.Турсуновлар (1987-1989) – эса Сопҳора королковии Коэҳне. турларининг интродукция шароитида ўсиши ва ривожланишидаги ўзгариш жараёнларини илмий жиҳатдан қайд этдилар. К.Х.Хўжаев ЎзР ФА Ботаника институти)акад.Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғида Salvia officinalis va Salvia sclarea турларини ўрганади. Самир Саед Эл-Ганайни 1995 йилда Тошкент шароитида ортосифон (Буйрак чойи-Orthosiphon stamineus) нинг биологиясини ўрганади. Шунингдек Б.Ё.Тўхтаев (1991-2006) томонидан 111 тур доривор ўсимликлар ўртача (Бухоро воҳаси) ва кучли (Мирзачўл) шўрланган тупроқларида интродукция қилинди. Интродукция қилинган доривор ўсимликларнинг 68 турида уруғ унувчанлиги ва кўкат кўкарувчанлиги кузатилиб, уларнинг 47 тури шўрланган тупроқларда чидамли доривор интродусент ўсимликлар сифатида танланди. Э.Э.Абдуназаров Тошкент воҳаси шароитида доривор валериана - Валериана оффиcиналис Л. нинг интродукцияси, онтогенези, гуллаш биологияси, сув режими, фитокимёвий таркиби ва кўпайтириш усулларини ўрганиш бўйича илмий тажрибалар олиб борди ва 2010 йилда илмий тадқиқотларини ҳимоя қилди. Ф.М.Дусмуратова доривор белладонна - Atropa belladonna L. нинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш устида ЎзР ФА Ботаника институти акад.Ф.Н.Русанов номидаги Ботаника боғи шароитида 2004-2007 йилларда илмий тадқиқотлар олиб борди. А.М.Бегматов Сурхондарё вилояти шароитида интродукция қилинаётган Stevia rebaudiana бертони нинг биоэкологик хусусиятлари ўрганиш борасида илмий тадқиқотлар олиб борди ва натижаларини 2012 йил муваффақиятли ҳимоя қилди. Доривор ўсимликларни йиғиш ва экиш тўғрисидаги 1921 йилда чиқарилган Декрет фарматсевтика саноатининг ривожланишида, дорихоналарни дори маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда доривор ўсимликларни йиғишда катта аҳамиятга эга бўлади. Дори маҳсулотларини йиғиш иши билан фақат давлат маҳкамалари шуғуллана бошлайди ва бу иш маълум режа асосида олиб борилади. Бу режага асосан янги илмий-текшириш муассасаларини очиш, доривор маҳсулотлар сифатини аниқлаб берувчи қўлланма ва стандартлар тузиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш учун дарсликлар яратиш зарур эди. Шу мақсадда 1931 йилда Бутуниттифоқ доривор ва хушбўй ўсимликлар илмий-текшириш институти (ВИЛАР) очилади. Бундан ташқари, Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти (ВИР) очилади. Бу институтнинг асосий вазифаси чет элдан келтирилган доривор ва бошқа фойдали ўсимликларни экиш усулларини ҳамда уларнинг агротехника қоидаларини ўрганишдан иборат эди. Доривор ўсимликларни экиш ва агротехника усулларини ўрганиш билан уларга бўлган эҳтиёжни қондириш қийин бўлиб, шу сабабли доривор ўсимликларни қидириб топиш мақсадида ташкил этилган экспедициялар Кавказ, Ўрта Осиё, Сибир, Узоқ Шарқ ва бошқа туманлар флорасини ўргана бошлади. Бундай экспедициялар Бутуниттифоқ доривор ўсимликлар институти (ВИЛР), Европа ва Осиёдаги Республикалар Фанлар Академиясига қарашли ботаника институтлари, ботаника боғлари, фарматсевтика институтлари ва бошқа олий ўқув юртлари ҳамда илмий-текшириш институтларининг айрим лабораториялари томонидан уюштирилиб келинди. Айниқса, бу соҳада ВИЛР ва Москва Фанлар Академиясининг ботаника боғлари томонидан (Л.А.Уткин, П.С.Массагетов ва бошқалар раҳбарлигида) ўтказилган экспедициялар диққатга сазовордир. Экспедициялар натижасида янги, айниқса чет элдан келтирилган доривор ўсимликлар ўрнини босадиган жуда кўп доривор ўсимликлар топилди. Шу билан бирга қатор доривор ўсимликларнинг кўп ўсадиган жойлари, уларнинг заҳиралари аниқланди ва махсус хариталарга белгиланди. Камайиб кетаётган муҳим доривор ўсимликларни маълум миқдорда тайёрлаш ва уларни сақлаб қолиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Янгидан экилиши керак бўлган доривор ўсимликлар агротехникаси ВИЛР ҳамда унинг тажриба станцияларида, қисман фанлар академияси (ФА), университетлар ва олий ўқув юртларининг ботаника боғларида ишлаб чиқилмоқда. Бу соҳада ВИЛР ва унинг тажриба станцияларини хизмати катта бўлиб, уларда чет элдан келтирилган бир қанча тропик ва субтропик доривор ўсимликларни Европа иқлимида ўстиришнинг агротехника қоидалари ишлаб чиқилган. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида (зоналарида) жойлашган хўжаликларида қуйидаги доривор ўсимликлар ўстирилмоқда: хин дарахти, кока бутаси, алоэ турлари, ортосифон, дихроа, катта келла, сано (кассия) турлари, мексика бангидевонаси, каланхой турлари, уятчанг мимоза, тўқ қизил пассифлора, рауволфия турлари, пушти катарантус (бўригул), юмалоқ баргли стефания, эвкалипт турлари, бўлакли итузум ва бошқалар. Суғориладиган майдонларда ўстириладиган доривор ўсимликлар ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан катта фарқ қилади, яъни ўстириладиган доривор ўсимлик маҳсулотида бегона ўсимликлар аралашмаси бўлмайди. Агротехника қоидалари асосида ўстирилган доривор ўсимликлар серҳосил ва биологик фаол моддаларга бой бўлади. Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, баъзи бир доривор ўсимликларни ўстириш ва уларнинг маҳсулотларини тайёрлаш ёввойи ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлар маҳсулотини йиғишга қараганда иқтисодий жиҳатдан анча арзонга тушади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling