Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet3/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг ўз олдига қўйган асосий мақсади қуйидагилардан иборат:
Халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар турларини ўрганиш.
Табиий шароитда йўқолиб кетиш хавфи бўлган ва камайиб кетаётган ноёб ўсимликларни муҳофаза қилиш.
Республикамизда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан оқилона фойдаланиш.
Доривор ўсимликлар хазинасини бойитиш мақсадида янги ўсимлик турларини излаб топиш ва улардан самарали фойдаланиш.
Доривор ўсимликлар биотехнологияси фани ўз олдига қўйган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб олади:
Халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар турлари ўрганилади.
Доривор ўсимликлар турларини асраб қолиш ва суғориладиган ерларда ўстириш тадбирлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Доривор ўсимликларнинг табиий майдонларини излаб топиш, заҳирасини аниқлаш, уларни йиғиш, қуритиш, сақлаш ва транспортда жўнатиш тадбирлари ишлаб чиқилади.
Ўсимликларни маданийлаштириш ва иқлимлаштириш ишлари ташкил қилинади ва амалга оширилади.
Доривор ўсимликларини хусусиятлари ва ишлатилишига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Озиқ-овқат ўсимликлари.
Сабзавот-полиз ўсимликлари.
Зиравор ўсимликлар.
Доривор ўсимликлар.
Витаминли ўсимликлар.
Сапонинли ўсимликлар.
Манзарали ўсимликлар.
Наркотик ўсимликлар.
Асал берувчи ўсимликлар.
Бўёқ берувчи ўсимликлар.
Эфир мойли ўсимликлар.
Толали ўсимликлар.
Ошловчи моддали ўсимликлар.
Мойли ўсимликлар.
Ем-хашак ўсимликлари.
Маданий ўсимликлар.
Заҳарли ўсимликлар ва бошқалар.
Доривор ўсимликлар биотехнологияси фани ҳам барча соҳаларда бўлганидек, бошқа фанларнинг ютуқларига таянмасдан туриб, ўзи мустақил равишда ривожлана олмайди. Ўз навбатида Доривор ўсимликлар биотехнологияси фани ҳам ўсимликшунослик, ботаника, фармокогнозия, агрокимё, тупроқшунослик, ўсимликлар физиологияси, ўсимликлар биокимёси, ўсимликлар биотехнологияси, кимё, физика ва бошқа фанларнинг ютуқларига таянган ҳолдагина ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олади.
Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг биотехнология ва биология йўналиши талабаларига ўқитиладиган барча фанлар билан боғлиқлиги катта. Ўсимликлар дунёсини билиш ва яхши ўрганишда айниқса кимёвий-биологик фанларни чуқур ўзлаштиришнинг аҳамияти катта.
Доривор ўсимликлар биотехнологияси фанининг ўзи энг муҳим ва қимматбаҳо ҳисобланган, халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган ўсимликлар ва улардан фойдаланиш усуллари, ўсимликларни суғориладиган ерларда ўстириш технологияси тўғрисида батафсил маълумот беради.
Талабалар бу фан орқали ўсимликларнинг морфологик белгиларини ўрганадилар, уларнинг систематик гуруҳларини, табиий тарқалиш майдонларини билиб оладилар. Кимё фанидан ўсимликларнинг кимёвий таркиби ва кимёвий таснифини ўрганадилар. Экология ва табиатни муҳофаза қилиш фанини ўқиш жараёнида ўсимликларни экологияси, ўсимликларни муҳофаза қилиш, улардан оқилона фойдаланиш, муҳофазага муҳтож турлар ҳақида ўрганадилар.
Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўзлаштириш орқали дунё флорасига оид турлар билан интернет маълумотлари орқали танишишлари мумкин, чет тилини мукаммал ўрганиш орқали талабалар бошқа чет мамлакатлар флорасига мансуб бўлган қимматбаҳо ўсимлик турлари ҳақидаги илмий манбаларни ва маълумотларни ўзлари мустақил ҳолда чет тилида батафсил ўқиб ўргана оладилар ва ҳ.
Маълумки ҳар бир фаннинг ўзига хос методлари — услублари мавжуд. Доривор ўсимликлар биотехнологияси фани барча фанларнинг услубларига таянган ҳолдагина тараққий эта олади.
Назорат саволлари
1.Фанинг мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот беринг?
2.Фанинг бугунги кундаги тутган ўрнини изоҳланг?
3.Фанинг бошқа фанлар билан алоқаси ҳақида нималарни биласиз?



Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling