Доривор ўсимикларнинг вегетатив кўпайтириш. Вегетатив кўпайтиришга қўйидагилар киради:
1. Уруғдан кўпайтирилганда ота–она хусусиятларини такрорламайдиган ўсимликлар. Бу – тоғ пиёзи, ровоч, ирис, лола, атиргул ва бошқа кўп йиллик ўсимликлардир.
2. Уруғ тугмайдиган ёки пишган уруғ бермайдиган ўсимликлар. Бизнинг шароитда эса кактуснинг баъзи турлари, хона ясмини, геран, панкритсиум, пиёзнинг манзарали навлари, манжеткалар уруғ боғламайди.
3. Ўсимликлар ривожининг бошланғич даврини сақлашга интилиш (гуллашга қадар).
4. Вегетатив кўпайтириш кўпгина сабабларга кўра иқтисодий жиҳатдан самаралидир.
5. Ўсимликларни вегетатив кўпайтиришга биологик мослашганлиги.
Вегетатив кўпайтириш табиий ва сунъий бўлиши мумкин.
Табиий вегетатив кўпайтириш – қуйидаги вегетатив органлар ёрдамида амалга оширилади.
1. Барглар тўпи, “мўйловлилар”, буни қулупнай, баъзи бир хона гуллари ва бошқаларда кузатиш мумкин.
2. Палаклилар – ер бағирлаб ўсувчи охирида баргли тўпламга эга новдалар. Полиз экинлари.
3. Илдиз поя – ер ости ўқ илдиз, уларда уйқудаги куртаклар мавжуддир (доривор марваридгул, доривор сафсар, шафрон,).
4. Бачки илдиз – ўсимлик илдизида уйқудаги куртаклардан ҳосил бўлувчи новдалар. Олхўри, олча, гилос, баъзан ёввойи олма турлари ва бошқа ўсимликларни кўпайтиришда кенг қўлланилади.
5. Пиёзчалар. Пиёзли ўсимликлар икки гуруҳга бўлинади: доим яшил – кринум, панкратсиум ва барги тўкиладиган ўсимликлар – лилия, наргиз, лола, крокус ва бошқалар. Иккинчи гуруҳ ўз вақтида пиёзчаларнинг жойлашишига кўра ер ости ва ер усти поясида, барг қўлтиғида жойлашган ва булбочкалар билан тўла тўп гул кўринишида бўлади.
6. Илдиз туганаклари ёки шакли ўзгарган-метоморфозлашган илдиз – озиқ моддалар жойлашадиган жой. Айниқса бу доривор георгинада яхши кузатилади. Аммо шуни эсда тутиш керакки кўпайтириш учун илдиз туганагининг ўзи яроқли эмас, чунки поядаги ҳақиқий туганаклар (картошка) сингари уларда уйқудаги куртаклар мавжуд эмас, шунинг учун ҳам уларни илдиз пояси билан бирга ажратилади. Поя туганаклари эса бўлак-бўлак ҳолда ҳам кўпаяди. Улар чегарали ўсувчи поя туганакларига, яъни вегетация охирида ўсишн тўхтатувчи (картошка, топинамбур) ва ўсиши давом этувчи поя туганаклари кейинги вегетация даврларида ҳам ўсади.
Do'stlaringiz bilan baham: |