Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Илдизли ва илдиз пояли қаламчалар


Download 296.11 Kb.
bet16/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

2. Илдизли ва илдиз пояли қаламчалар – билан кўпгина илдиз пояли ўсимликларни кўпайтириш мумкин. Шу мақсадда илдизпоя ёки илдизларни 5-8 см узунликдаги бўлакларга бўлиб, олдиндан таёрланган тагига қум сепилган эгатларга қадалади. Тахминан горизантал қаламчалар устидан қум ва тупроқ 2-3 см қалинликда солинади. Илдизли ва бачки идизли қаламчалар билан қуйидаги ўсимликлар кўпаяди драцена, флокс, пиларгония, диклитра, хмел, пион ва бошқалар.
3. Баргли қаламчалар ёки барглар билан ўсадиган ўсимликлар. Бегония, рекс, эхеверея, сансевера, фикус, ўзанбар бинафшаси, глакцина, филло кактус, лилиянинг айрим турлари ва бошқа ўсимликлар барглари билан кўпаяди. Сансевера, зебринанинг барглари 6-8 см узунликдаги бўлакларга бўлиб, 1/3 қисми тупроққа кўмилади бир неча ойдан сўнг қаламчалар илдиз отади. Қалин баргли ўсимлик қаламчаларни усти ёпилмайди чунки уларда буғланиш катта эмас. Сенполия барг билан яхши кўпаяди, максимал узун бандли барг сувга солинади. Илдиз банднинг охирида ҳосил бўлади, кейин шу ерда янги ўсимлик новдаси ривожланади, ажратиб экиш бандли баргни эса қайтадан илдиз отишга қўйиш мумкин. Глакцинани ҳам ана шундай кўпайтириш мумкин.
Доривор ўсимикларни пайванд қилиш усуллари – бу бир ўсимлик қисмини бошқа ўсимликка ўтказиш ва уларнинг бир бўлиб кетиши, бунда пайванд қилинаётган ўсимликнинг нав хусусиятлари сақланиши таъминланади. Пайванд билан атиргул, настарин азалия, зангори қарағай кўпайтирилади. Пайвандлашнинг жўда кўп усуллари мавжуд. Уларни танлаш қуйидагилардан аниқланади: а) ўсимликнинг нав хусусиятлари бўйича; б) пайвандлаш муддати, пайвандтаг ва пайванд ҳолати бўйича; в) пайванд ва пайвандтаг диаметрларининг мос келиши бўйича.
Пайвандлаш вақти бўйича икки даврни ажратиш мумкин. Биринчи давр - шира ҳаракати бошлангунча, яъни пўстлоқ қатламлари ёғочдан ажралмаганда. Бу даврда пайвандлашнинг пўстлоқни ажратиш билан боғлиқ усуллари қўлланилади: пўстлоқни ажратиш, куртак пайванд, кўприк қўйиш ва бошқалар.
Оддий куртак пайванд настарин, атиргул ва бошқа айрим манзарали ўсимликларнинг нав кўчатларини олиш учун кенг қўлланилади. Куртак пайванднинг бошқа пайванд усулларидан асосий устунликлари қўйидагилар.
а) кўпгина ўсимликларда яхши тутади; б) қўлай шароит ва бажаришнинг тўғри технологиясида тутиб кетиши юқори; в) техник жиҳатдан осон бажарилади; г) кам меҳнат сарфи эвазига юқори самара беради; д) кам миқдорда қаламчалар талаб қилинади; э) кўпинча пайвандтаг ва пайвандустнинг бирикиб кетиши мукаммалдир; ё) пайвандтагдаги кесилган жой сезиларли бўлмай, тезда битади.
Яхшиланган ёки тилчали қаламча пайванд – қаламча пайванднинг энг яхши усулларидан бири, аммо уни қўллаш чегаралангандир, чунки бу пайванд пайвандтаг ва пайвандустнинг тенг диаметрларида ёки унча фарқи бўлмаганда мумкиндир. Бу усулнинг афзалликлари қўйидагилардир:
-тез ва мукаммал бирлашиб кетиши;
-очиқ яранинг йўқлиги;
-бажаришнинг нисбатан оддий ва осонлиги.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling