Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet17/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Тилчали қундоқли пайванд. Бу усулни пайванд ва пайвандтаг диаметрларининг нисбатан кичик фарқида қўллаш мумкин. Пайвандтагда керакли баландликдан юқорисидаги барча ўсимлик қисми кесиб ташланади. Кесим пайвантаг ўқига перпендикуляр ҳолда ёки қаламча пайвандланаётган бўлажак жойдан озгина орқага қиялаб кесилади. Ҳосил бўлган тўнкачада диоганал бўйича эмас балки шохнинг вертикал ўқига нисбатан қияроқ бўйлама кесим тайёрланади. Пайванд ва пайвандтаг диаметларида фарқ қанча катта бўлса, пайвандтагдаги бўйлама кесим қиялик сиртини шунча кичик қилиш керак. Пайвандтагдаги кесим тенглиги пўстлоқнинг ички қисмида қаламча кесими кенглигига мос бўлиши лозим, бу ерда камбий қатламлари мавжуддир. Она ўсимликда ривожланган новдаларнинг илдиз отиши бўлиб унинг қуйидаги турлари бор.
1. Горизонтал пархиш. Чуқур бўлмаган жўякларга ёш шохлар жойлаштирилади улар қадаб қўйилади ва новдаларнинг ўсиш суръатига кўра мавсумда 2-4 марта чопилади, бўйига кесиш ёки шохлар асоси яқинидан 2-4 ўрам мис сим билан тортиб қўйиш яхши натижа беради. Бу усул билан атиргул, гортензия, уруғли мевалилардан узумни кўпайтириш мумкин.
2. Ёйсимон пархиш – олдиндан қадалган новда қисмини вақтинча кўмил кўйилади.
3. Пулпа – бу тупроққа кўмилган қисм юқорисидан янги ўсимлик ҳосил бўлишидир.
4. Ҳаводаги пархиш – бу усул билан юкка, фикус, ясмин, аралия, арония, рододендрон, драценна, юз йиллик эхеверия ва бошқалар кўпайтирилади. Бу усул ўсимлик жуда ўсиб кетиб унинг баландлигини қисқартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда ишлатилади. Илдиз отиши мумкин бўлган жойлардаги барглар олиб ташланади.
5. Чопмоқ уни донакли мевалардан олча, олхўри, доривор липа ва бошқа ўсимликларни кўпайтиришда қўлланилади. агар ёш дарахт кесилса у ҳолда кучли ривожланган тўнка новдалари ҳосил бўлади. Новдалар 8-10 см етганда, биринчи чопиқ ўтказилади. Иккинчи чопиқ новдалар узунлиги 15-18 см, бўлганда бажарилади. Учинчи чопиқ 45-50 см ли новдаларда амалга оширилади. Сентябрь охирларида тупроқни очиб, илдиз отган новдалар-бачкилар кесиб олинади ва уларни кўчатхона ёки доимий жойга экилади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling