Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Сув ўтлари 3 хил йўлда кўпаяди


Download 296.11 Kb.
bet20/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Сув ўтлари 3 хил йўлда кўпаяди:
1. Вегетатив кўпайиш
2. Жинссиз кўпайиш
3. Жинсли кўпайиш
Вегетатив кўпайишда хужайра кариокинез йўлда бўлиниб кўпаяди. Шунингдек хужайрада зооспоралар хосил бўлади. Зооспораларнинг хипчинлари бор. Хипчинлар ёрдамида сувда харакатланиб юради. Хар бир хужайрадан 4,8,16 дан 64 тагача 300 спора етилиши мумкин. Зооспоралар сувда бир неча сек ёки минут сузиб юргач тўхтайди. Хипчинларни ташлаб, ўсиб ривожланади.
Жинссиз кўпайиш зооспора ёки спора ёрдамида бўлади. Мас:кўк-яшил сув ўтлари, қизил сув ўтларнинг жинссиз кўпайиши споралар ёрдамида бўлади. Яшил сув ўтларининг жинссиз кўпайиши эса зооспоралар ёрдамида бўлади.
Xara.
А-умумий кўриниши, б-тана бўлакчаси: 1-ризоид, 2-тугунак, 3-ёнга тармоқланиш, 4-марказий ҳужайра, 5-ташқи ҳужайра, бир ҳужайрали тармоқланиш, 7-оогония, 8-тухум ҳужайра, 9-тожча, 10-антеридиа, 11-қалқон, 12-дастача, 13- спермагон ипи, сперматазоид.
Жинссиз кўпайишдаги зооспора ва споралар хужайраларнинг редукцион бўлиниши натижасида вужудга келади.
Жинсий кўпайишда 3 хил типи бор.
1. Изогамия
2. Гетерогамия
3. Оогамия
Изогамия типда кўпайишда 2 та морфологик жихатдан ўхшаш, физологик жихатидан бир-бирига ўхшаш бўлмаган гамета лар қўшилиб кўпаяди. Гамета-жинсли хужайрадир.
Гетерогамия типда кўпайишда морфологик ва физиологик жихатидан ҳар хил бўлган гаметалар қўшилиб кўпаяди. Бу гаметаларнинг 1 таси катта, суст харакатчан бўлиб, буни макрогамета дейилади. 2-хили кичик, тез харакатчан бўлиб, буни микрогамета дейилади. Микрогамета оталик гамета, макрогамета оналик гамета ҳисобланади.
Оогамия типда кўпайишда оталик ва оналик жинсий органлари пайдо бўлади. Оталик жинсий органини антеридия, оналик жинсий органини оогамия дейилади. Антеридияда сперматозоидлар етишади. Оогамияда эса тухум хужайра ривожланади. Антеридия сперматозоидларни сувга ишлаб чиқаради. Оогамия ҳам тухум хужайраларини сувга ишлаб чиқаради. Сперматозоидлар сувдаги тухум хужайралар билан қўшилади. Оталанган тухум хужайрани ооспора дейилади. Сув ўтларининг кўпайишини сенковский, мейер, курсанов ва бошқалар текширганлар.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling