Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Нафас йўллари касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар


Download 296.11 Kb.
bet25/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Нафас йўллари касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Шамоллашдан келиб чиқадиган юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиши касаллиги ҳавонинг совиши ва совуқ тушиши билан боғлиқ. Бунда бурун, томоқ, ютиниш, ҳалқум, трахея ва бронхлар шиллиқ пардалари яллиғланади. Бу касалликлар ринит (тумов), ларингит, фарингит, трахеит, бронхит деб номланади. Бемор бу касалликлар билан оғриганда тез-тез аксириш, бурундан сув оқиш, овознинг ўзгариши, йўтал ва бошқа аломатлар кузатилади. Шамоллашда қўлланиладиган доривор ўсимликларнинг таъсири ҳам турлича: балғам кўчирувчи, йўтал қолдирувчи, иситма туширувчи, терлатувчи, кўкрак юмшатувчи, микробларга қарши таъсир кўрсатиб, касалликни енгиллаштиради.
Шамоллашни даволашда ишлатиладиган доривор ўсимликлар. Анжир (меваси), анор (барги, меваси), баргизуб (барги), бахмалгул (илдизи), бодринг (меваси), газандаўт (барги), далачой (танаси), дастарбош (танаси), доривор гулхайри (илдизи), ёнғоқ (барги), зуптурум (барги), итбурун (меваси), исмалоқ (барги), кийикўт (танаси), наъматак (меваси), оққалдирмоқ (барги), сариқандиз (илдизи), сачратқи (танаси, илдизи), семизўт (танаси), чаканда (меваси), чойўт (танаси), шолғом (илдизмеваси), шотут (меваси), эрмон (танаси), қалампир (меваси), қалампир ялпиз (барги), қизилтасма (танаси), қораандиз (илдизи).
Терлатувчи доривор ўсимликлар. Анжир (меваси), бўймодарон (танаси, саватчагули), иттиканак (танаси), маймунжон (меваси), оққайин (куртаги, барги), сачратқи (илдизи), смородина (меваси), тирноқгул (саватчагули), тоғрайҳон (танаси), тут (меваси), узум (меваси), ширинмия (илдизи, илдизпояси), янтоқ (танаси), қалампир (меваси), қариқиз (илдизи), эфедра (барги, танаси).
Балғам кўчирувчи доривор ўсимликлар. Арслонқулоқ (танаси), баргизўб (барги), бахмалгул (илдизи), бурчоқ (меваси), газандаўт (барги), доривор гулхайри (илдизи), ерқалампир (илдизи), зуптурум (барги), иттиканак (танаси), какликўт (танаси), маймунжон (барги, меваси), оққалдирмоқ (танаси), сариқандиз (илдизи), тоғжамбил (танаси), тоғрайҳон (танаси, гули), турп (илдизмеваси), узум (меваси), укроп (танаси, уруғи), ўрик (меваси), қашқарбеда (барги, гули).

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling