Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нерв-асаб касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар.
- Географик тарқалиши
- Туркистон арслонқуйруғи
Кимёвий таркиби. Эфир мойи, алкалоидлар, изовалериан, цирка, олма кислоталар, сапонин, ошловчи моддалар бор.
Ишлатилиши. Тиббиётда илдизпояси билан илдизи ҳамда ер устки қисми ишлатилади. Ҳомашёлари уйқусизликда, асаб хасталик-ларида, юрак қон томирлари тизимини яхшилашда ишлатилади. Нерв-асаб касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Арслонқулоқ, валериана, кўкамаран, бодрезак, женшень, игир, саллагул, родиола. Беш бўлакли арслонқулоқ — Leonurus quinquelobatus Gilib. (Leonurus villosus Desf.), oddiy arslonquyruq — Leonurus cardiaca L. va turkiston arslonkuyruq — Leonurus turkestanicus v. Krecz. et Kupr.; yasnotkadoshlar — Lamiaceae (labguldoshlar — Labiate) oilasiga kiradi. Кўп йиллик, бўйи 50—150 (баъзан 200) см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тўрт қиррали, тик ўсувчи, шохланган. Барги оддий, панжасимон беш бўлакли, юқоридагилари уч бўлакли бўлиб, пояда банди билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари 5 бўлакли, икки лабли, поянинг юқори қисмидаги барглар қўлтиғида ҳалқа шаклида ўрнашиб, бошоқсимон тўпгул ҳосил қилади. Меваси уч қиррали, тўқ жигарранг 4 та ёнғоқчадан ташкил топган. Июнь ойидан сентябргача гуллайди ва меваси етилади. Арслонқуйруқ ўсимлигининг бу уч тури бир-бирига жуда ўхшаш бўлиб, баргларининг тузилиши билан фарқ қилади. Беш бўлакли арслонқуйруқ ўсимлигининг барги сертук. Географик тарқалиши. Белорус, Украина, Россиянинг Европа қисмида (шимолдан ташқари), Кавказ ва ўарбий Сибирда аҳоли яшайдиган жойларга яқин ерларда, бўш ётган ва ташландиқ жойларда, экинзорларда ўсади. Маҳсулотни асосан Волга бўйидаги жойларда, Бошқирдистонда ва Воронеж вилоятида тайёрланади. Туркистон арслонқуйруғи асосан Ўрта Осиёда (Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларини) тоғли туманларидаги тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ва шағалли-тупроқли қияларида ўсади. У Ўзбекистонда тайёрланади. Кимёвий таркиби. Арслонқуйруқ ўсимлигининг кимёвий таркиби ҳали етарли ўрганилган эмас. Ўсимлик таркибида флавоноидлар, 2,01—9% гача ошловчи моддалар, 0,035—0,4% гача алкалоидлар (ўсимлик гуллай бошлаганида), 0,05% эфир мойи, н-қумар кислота, витамин С, иридоидлар, сапонинлар, аччиқ, қанд ва бошқа моддалар борлиги аниқланган. Маҳсулотнинг флавоноидлар йиғиндисидан рутин, кверситрин, гиперозид, кверсетинни 7-гликозиди, кверсетин ва квинквелозид, алкалоидлар йиғиндисидан леонуринин акалоиди (мевасидан) ва 0,4% гача стахидрин ажратиб олинган. Ишлатилиши. Арслонқуйруқнинг доривор препаратлари тинчлантирувчи восита сифатида (валериана препаратларидек) гипертония, нерв қўзгалиши ва баъзи юрак касалликлари (юрак неврози, кардиосклероз) ни даволаш учун ишлатилади. Доривор препаратлари. Дамлама, настойка, суюқ экстракт. Маҳсулот тинчлантирувчи чой-йиғмалар ва Здренко йиғмаси таркибига киради. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling