Кактус” методикаси
Download 23,8 Kb.
|
КАКТУС методикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижалар таҳлили: Психолог чизилган расмларга қараб ўқувчидаги эмоционал ҳолатларни аниқлайди.
“КАКТУС” МЕТОДИКАСИ Керакли материаллар: рангли қаламлар, А-4 форматдаги қоғоз. Ўқувчига кактус расмини чизиш таклиф этилади. Расм чизиш вақтида савол бериш ва тушунтиришлар берилмайди. Расм чизиб бўлингандан кейин суҳбат ўтказилади: 1. Кактус хонакими ёки ёввойими? 2. Уни ушлаш мумкинми? 3. Кактусни парвариш қилиш унга ёқадими? 4. Кактусга яқин қандай гуллар бор? 5. Кактус ўсганда қандай ўзгаришлар бўлади? Натижалар таҳлили: Психолог чизилган расмларга қараб ўқувчидаги эмоционал ҳолатларни аниқлайди. Жаҳлдорлик кучли-кактусда тиқанлар сони кўп чизилса, тиқанлари узун ва яқин жойлашган бўлса. Импульсивлик-биринчи ташқи туртки ёки ҳис-туйғулар таъсиридаёқ ўйлаб ўтирмай, маълум сўзларни айтиб юборишга, ҳаракатларни бажаришга мойиллик ифодаланадиган. характер хислати-расмни босиб чизиш, алоҳида ажратилган чизиқлар. Эгоцентризм ўз шахсий манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришга кучли ҳирс қўйиш – расм катта ва варақнинг ўртасида жойлашган бўлса. Тобелик, ишончсизлик – расм кичкина ва варақ пастида бўлса. Очиқлик ва намойишкороналик – ноаниқ шакл, куртаклар чизилган бўлса. Эҳтиёткорлик ва яширинлик – кактус четларида зигзаг чизилган бўлса. Оптимизм – келажакка ишонч билан тўлиб – тошган ижобий характер ҳислати ёки эмоционал ҳолат – ёрқин ранглардан фойдаланса. Хавотирланиш – тўқ ранглардан фойдаланиб, штрихлар берилса. Нозик дид эгаси –гуллаган кактусни чизса, чиройли шакл ва безак берилса. Экстраверт – агарда, расмда бошқа кактуслар ва гуллар чизилган бўлса теварақ – атрофдаги одамларга, ташқи ҳодисаларга йўналиш бор. Оилавий ҳимояга интилиш – гултувак чиройли безалган бўлса. Ёлғизликка интилиш – ёввойи ҳолда ўсадиган кактус чизилса. Download 23,8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling