Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet10/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Иссиқ ҳавода қайта ишлаш – уруғ қатламларини дорилаш ва иситишдир. Бу усул уруғларнинг униб чиқиш энергиясини оширади.
Скарификация – қалин сиртли уруғ қатламини шикастлашдир (масалан канна). Шикастланган қатламдан куртакка сув бир зумда ўтади ва уруғ тезроқ униб чиқади. Механик шикастлашда уруғларнинг қаттиқ қатламини эҳтиёткорлик билан куртакка зарар етказмасдан арраланади, кесилади, ёрилади, уруғларни йирик қум ёки шағал билан ишқалаб шикастлайди. Шойигул, банан, акконит ва бошқа ўсимликларни қийин кўкарувчи уруғларини қайта ишлашда олдин музлатилади, сунгра уруғ қатлами ёрилгунча устидан бир неча марта қайнаган сув қўйилади. Шундан сўнг куртакка намлик осон киради ва тез униб чиқади. Кимёвий таъсир кўрсатишда уруғ қатламига 2-3 %ли туз ёки олтингугурт кислотаси эритмаси ёрдамида таъсир кўрсатади.
Стратификация уруғларни бир неча ой давомида паст ҳароратда сақлашдир. Стратификациядан олдин уруғларни нам қум, торф, янчилган мўйна билан 1:3 нисбатта аралаштирилади. Сирти қаттик уруғлар стратификация қилинади. Агар стратификация учун махсус хоналар мавжуд бўлмаса уруғли яшиклар қорга кўмилади. Кеч кузда очиқ ерга уруғ сепиш яхши натижа беради, бунда уруғ страфикациясиз табиий шароитларда кечади.
Гулли ўсимликларни экиш усуллари – уруғ экишнинг 3 хил қаторли, уяли ва сепиш усули мавжуд. Экиш усули экилаётган уруғ миқдорига, экиш жойига ва вақтига, шунингдек ҳажмига боғлиқ.
Қаторли экиш – маркер ёки чизғич билан белгиланган эгатчаларга ҳамда катта майдонларга сеялка ёрдамида экишдир. Экишнинг уяли усулида йирик уруғлар 2-3 донадан чуқурчаларга экилади. Уруғлар сепма усулида қаторли ва уяли экишга кўра бир текис жойлашади. Бу усул билан уруғлар иссиқхоналарга, яшикларга ва саёз идишчаларга сепилади, кўчатлар эса кейинчалик бошқа жойларга кўчириб ўтқазилади. Уруғларни сепишда уларни майдон бўйича имконияти борича бир текис, зич қилмасдан сепиш керак акс ҳолда кўчатлар сиқилиб, нозик бўлиб қолади ва уларни сайраклатиш учун кўп вақт сарф қилинади. Майда уруғларни бир текис сепиш учун қум ёки бўр билан аралаштирилади, жуда майда уруғларни эса, масалан бегония яхши кўриниши учун қор қатлами ёки оқиш нейтрал матерал устига сепилади. Уруғлар қанчалик майда бўлса, улар шунчалар юзага экилади. Манзарали ўсимликлар уруғи бевосита очиқ ерга сепилади ёки кўчат усули билан етиштирилади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling