Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet8/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Ер ҳайдаш усуллари: доривор ўсимликлар экиладиган ерни сифатли ҳайдашда ҳайдаш усулининг ҳам роли катта. Ер асосан, икки усулда, яъни айланма (шаклли) ва тахта (загон)ларга бўлиб ҳайдалади. Айланма шаклли ҳайдаш участканинг ўртаси ёки чеккасидан бошланади.. Бу усулда ер сифатли ҳайдалмайди, чунки ҳайдаш чуқурлиги ҳамма ерда бир текис бўлмайди, яъни участканинг ўртасида чуқур, бурилиш жойларда саёз бўлади, ҳатто айрим жойлар ҳайдалмай қолади. Шунинг учун деҳқончиликда айланма, яъни шаклли ҳайдаш усулини қўллаш таъқиқланган. Дала тўғри тахталарга (загонларга) бўлиб ҳайдалганда сифатли бўлади. Шунинг учун ерни ҳайдашдан олдин дала тахталарга бўлиб чиқилади.
Ер ҳайдаш муддати. Ер қанча барвақт шудгорланса унда нам шунча кўп тўпланади ҳамда ернинг физик хоссалари яхшиланиб, экинлардан юқори ҳосил олинади. Ер ҳайдаш муддати экиладиган экинга ҳам боғлиқ. Баҳорги ёки кузги экинлар экилган ерга такрорий экин экилиши лозим бўлса, ўрим тамомланиши биланоқ тезда анғизни ҳайдаш керак. Механик таркиби енгил тупроқли ерлар оғир тупроқли ерларга нисбатан эртароқ етилади. Шунинг учун баҳорда ерларни оралаб ҳайдаш керак. Тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50-60 фоиз бўлган вақт ер ҳайдаладиган энг қулай муддат ҳисобланади.
Ер ҳайдаш чуқурлиги. Ерни ҳайдаш чуқурлиги оддий чизғич ёки махсус эгат ўлчагич билан ўлчанади. Ҳайдаш чуқурлиги, ерни ҳайдаш вақтида ёки ҳайдалгандан кейин ҳам аниқланади. Ерни ҳайдаш вақтида ҳайдаш чуқурлигини аниқлаш учун эгат ўлчагичдан фойдаланилади. Эгат ўлчагич иккита тахтача (рейка)дан иборат бўлиб, улар бир-бирига ҳалқа ёрдамида силжийдиган қилиб бириктирилган. Ҳайдаш чуқурлиги эгатнинг камида 15-20 жойидан ўлчаниб, улар жамланади ва натижа ўлчашлар сонига бўлиниб ўртача чуқурлик топилади. Доривор ўсимликлар экиладиган ерларни тупроқ хоссаларини ҳисобга олган ҳолда 28-30 см чуқурликда ҳайдалади.
Ерга мола бостириш. Деҳқончиликда ерни юмшатиш билан бир қаторда зичлашга, яъни мола бостиришга зарурат туғилади, чунки юмшоқ тупроқда ҳаво алмашиниши жадаллашиб, намликни буғланиши тезлашади. Тупроқ маълум даражада зичлаштирилганда, юмшоқ тупроққа нисбатан уруғларни униб чиқиши тезлашади. Ўсимликларнинг илдизи нормал ўсади ва озиқ элементлардан кўпроқ фойдаланади.
Ерни текислаш: доривор ўсимликлар экиладиган ерларни текислашнинг аҳамияти катта, чунки нотекис ерда нам текис ерга нисбатан тез буғланади. Текис ерда экинлар сифатли парвариш қилинади ва тўла йиғиштириб олинади, суғориш вақтида сувчи ва техниканинг иш унуми бир неча фоиз ортиқ бўлади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling