«хамширалик ишида бошкарув» фанидан 3 курс охи факультети талабалари учун амалий машгулотлар


Download 68.5 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi68.5 Kb.
#1034212
Bog'liq
2. Амалий машгулот (3)


9- МАВЗУ: «ЖИГАР ЦИРРОЗЛАРИ СИМТОМАТОЛОГИЯСИ »


Жигар циррозлари тушунчаси ва таснифи
Жигар циррози (ЖЦ) – турли этиологияли жигарнинг сурункали диффуз касаллиги бўлиб, фиброз ва жигар меъёрий архитектоникасини қайта қурилиши билан тавсифланувчи, портал гипертензия ва гепатоцитлар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи структур аномал тугунлар пайдо бўлиши билан намоён бўлади.
Этиологияси:
1. СГ нинг вирусли, аутоиммун, алкоголи, дорили ва бошқа шакллари
2. Йирик ўт йўлларини обтурацион шикастланишлари
3. Жигардан веноз қон оқимини бузилиши (қоннинг димланиши)
4. Метаболизмнинг туғма бузилишлари (гемохроматоз, гликогенозлар, муоквисцедозлар)
5. Паразитар касалликлар (эхинококкоз ва б.)
6. Криптоген ЖЦ (20-40% холлар ЖЦ сабаби ноаниқ).

Патогенези:


1. Этиологик омиллар таъсирида жигар хужайралари некрозини қайта-қайта рўй бериши
2. Жигар ретикулин асосини коллапси, чандиқлар пайдо бўлиши
3. Паренхиманинг сақланиб қолган қисмида қон айланишни бузилиши
4. Сақланиб қолган гепатоцитларнинг регенерациясини кучайиши, тугунлар – регенератолар хосил бўлиши
Портал гипертензияга олиб келувчи қон оқиб кетишини бузилиши

Таснифи (клиник-морфологик)


Жигар циррози турлари:
1. Портал (ёки микромодуляр)
2. Постнекротик (ката тугунли)
3. Биллиар
4. Аралаш (микромакромодуляр)

Ривожланиш бошқичлари:


1. Бошланғич
2. Компенсация
3. Декомпенсация


5.2. Циррозлар симптоматологияси
1. ЖЦ бошланғич белгилари – иштаханинг пасайиши, астеник синдром, ўнг қовурға сохасида оғирлик ва оғриқ, ичак ва меъда диспепсия белгилари, гепатомегалия, спленомеалия
2. Иситма
3. Холезтаз белгилари
4. Шиллиқ қават, терининг шикастланиши – бармоқлар “барабан таёқчаси”, тирноқлар “соат ойнаси” кўринишида, томир юлдузчалари (телеангиоэктазия), тери ости петехиялри, “лакланган” тил.
5. Елка камари ва қовурғалар мушаклари атрофияси
6. Юрак-қон томир тизидаги ўзгаришлар
7. Овқат хазм қилиш тизидаги ўзгаришлар – сўрилиш етишмовчилиги синдроми, меъда ва 12 бармоқ ичак эрозия ва яралари, сурункали панкреатит
8. Эндокрин бузилишлар – гинекомастия, тухумдонлар атрофияси, импотенция, аменорея, дисменорея, бепуштлик ёки бола ташлаш, қандли диабет
9. Анмик синдром (В12, фолат кислота етишмовчилиги, қон кетиш)
10. Жигар энцефалопатияси
11. Портал гипертензия – компенсация ва декопменсация даврлари.1


5.3. Циррознинг турли шаклларини фарқланувчи белгилари
Постнекротик цирроз – гепатоцитлар кенг қамровли некрози оқибатида келиб чиқади (кўпинча СГВ ўтказган беморларда). Жигар катталашган ёки кичиклашган, жигар етишмовчилиги белгилари, холсизлик, иш қобилиятин пасайиши, қонда гипопротеинемия (асосан гипоальбуминемия), гипофибриногенемия, гипопротромбинемия, баъзан геморрагик диатез белгилари.
Портал циррозвирусли гепатит, алкоголизм, етарли миқдорда овқатланмаслик натижасида кўпроқ юзага келса, нисбатан камроқ бошқа сабаблар бўлиши мумкин. Унинг хусусияти бўлиб жигар деворларини масив тарзда бириктирувчи тўқима билан ўсиб бориши, портал венанинг жигар ички тармоқларида қон айланишини бузилиши хисобланади. касаллик белгилари портал гипертензия билан белгиланади, асцин пайдо бўлади, геморроидал, қизилўнгач ва меъда кардиал қисми веналари, хамда тери ости киндик атрофи веналари (“Медуза боши”) кенгайиши кузатилади.
Сариқлик ва лаборатор-биокимёвий ўзгаришлар нисбатан кеч муддатларда юзага келади, энг кўп тарқалган асоратлари бу қизилўнгач ва меъдадан, геморроидал веналардан профуз қон кетишдир.
Биллиар цирроз – узоқ муддатли холестаз негизида юзаге келади ва эрта сариқлик пайдо бўлиши, гипербилирубинемия, терида қичишиш, иситма билан намоён бўлади. Қон зардобида ишқорий фосфатаза ва холестерин, баъзан гаммаглобунлар миқдори кўпаяди.
Аралаш цирроз – энг кўп учраб, юқорида санаб ўтилган цирроз турларида учровчи клиник-лаборатор белгилар билан намоён бўлади.2


5.4. Жигар циррозлари ташхиси
Ташхис клиник манзара, лаборатор маълумотлар асосида қўйилади.
Биокимёвий кўрсаткичлар бўйича мезенхимал-яллиғланишли, цитолитик синдром, жигар етишмовчилиги белгилари – билирубин миқдорини ортиши, альбуминларни камайиши, қон ивиш кўрсаткичларин, холестеринни камайиши билан кечади. Анемия. Портал гипертензиянинг УЗТ белгилари. Жигар биоптати морфологияси. Бошқа гепатопатиялар билан таққосий ташхис (сурункали гепатит, гепатоз, гемохроматоз ва бошқалар), хамда касалликнинг клиник-морфологик шакли пункцион биопсия, эхография ва жигарни сканирлаш билан тасдиқланади. Барий сульфат билан ренгтгеноскопияда эса қизилўнгач веналари кенгайишини аниқлаш мумкин. Шубхали холатларда лапороскопия, спленопортография, ангиорафия, КТ қўлланилади.


5.5. Даволаш.
1. Базис даво
2. Глюкокортикоидлар ва цитостатиклар
3. Портал гипертензияни даволаш – анаприлин, нитросорбит
4. Шиш-асцит синдромини даволаш (диуретиклар, АПФ ингибиторлари)
5. Қон кетишни даволаш (қон препаратларини қуйиш).

1 А.Гадаев «Ички касалликлар пропедевтикаси (жигар циррози)»



2 Harrision principles of Internal medicine «Disorders of the hepatobiliar system»




Download 68.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling