Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
Донли экинлар. Чорва моларини юқори тўйимли озуқа билан таъминлашда донли экинлар муҳим ўринни эгаллайди. Қуйида ем-хашак сифатида фойдаланилаётган донли экинларнинг бир нечтаси билан таништирамиз.
Кузги жавдар дон экини бўлиб, у дон олиш ва кўкат тайёрлаш учун экилади. Донни таркибида 9,2-17% оқсил бўлади. Жавдардан тайёрлаган озуқалар юқори тўйимли бўлади: 100 кг донида - 8,3 оқсил ва 118,4 кг озуқа бирлиги, 100 кг унида - 8,1 оқсил ва 117,5 озуқа бирлиги, 100 кг пичанида 10,1 оқсил ва 79,8 кг озуқа бирлиги бўлади. Ўсиш даврида тўйимлилиги ўзгаради: бошоқ чиқаришдан олдин поясида 16,0% оқсил бошоқланишда 12,2% ва гуллашда 11,3% оқсил бўлади. Кўк масса олиш учун жавдар бошоқ тортмасдан аввал ўрилиши керак. Жавдар бир йиллик ўсимлик. Жавдар буғдойга нисбатан совуққа ва қишга чидамли ўсимлик. Ўзбекистонда кузги жавдар кузда экилади. Экиш меёри 120-200 кг, экиш чуқурлиги 3,5 см. Экиш тор қаторлаб ёки ёппасига қаторлаб - қатор ораси 6-7 ёки 13-15 см бўлади. Ҳосил ўриш муддати - бошоқ тортиш ва гуллаш даври. Дон олиш учун - думбул пишиш даврида тўла пишганда дони тўкилади. Суғориладиган ерларда кузги жавдар оралиқ экин сифатида кўпроқ экилади. Асосий экинлар ҳосили йиғилгандан кейин (маккажўхори, картошка, каноп, соя ва бошқа экинлар) жавдар кузда экилади, ҳосили апрелда ўриб олинади, сўнгра режадаги асосий экинлар экилади. Ўзбекистонда Киргизская-1 ва Вахшская-116 навлари экилади. Тритикале - янги хашаки экин бўлиб, дурагай буғдой ва жавдар чатиштирилганда олинган. Тритикале ҳам совуққа ва қишга чидамлироқ (буғдойга нисбатан). Тўйимлилиги буғдойга яқин ёки баробар. Тиритикале ўсимлиги дони тўйимлиги бўйича арпа ва жўхорига тенг (қорамол, сигир ва қўйларни боқишда қўлланилади). Касалликларга чидамли, кўкатнинг таркибида буғдойга нисбатан 2%, жавдарга нисбатан 4 % оқсил кўп бўлади. Тритикале биологияси бўйича кузги экин, намсевар шунинг учун сувли ерларда экилади. Кўкат ҳосили 15-20 т\га, дон ҳосили 5-8 т. Ўзбекистонда Многозёрний-2, Праг серебристий, Узор навлари экилмоқда. Хашаки буғдой - янги ўсимлик, бу юмшоқ буғдой ва кўп йиллик буғдойиқ ўт ўсимлиги орасидаги дурагай хашаки буғдой, морфологик ва биологик белгилари бўйича буғдойдан фарқ қилади: совуққа ва қишги мураккаб шароитга чидамли, касалликларга (замбуруғ ва занг) чидамли. Хашаки буғдой намсевар, ўрта-кечпишар ўсимлик, ўртапишар буғдойдан 10-15 кун кеч пишади. Энг муҳим биологик хусусияти - ўримлардан кейин пояси қайта ўсади ва икки уч марта ўриб олиш мумкин. Кўкат олиш учун най ўраш даврида ўриб олинади. Шу муддатда ўрилса бир мавсумда учта ўрим этилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling