Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- 11-Мавзу: Чорвачикда ишлатиладиган доривор ўсимликлар биотехнологияси Режа: 1. Асосий ем хашак ўсимлик турлари
Тоғолча. Раъногулдошлар оиласига кирувчи, дарахт ёки буталардан иборат бўлиб, бўйи 2—6 м келадиган, тиканли, ёш новдалари туксиз, жигар ранг-қизил рангдадир. Ўсувчи новдалардаги барглари кичик ёки йирик, катталиги 4,5—5 см, эни 1,8—2,1 см, энсиз эллипссимон, асоси понасимон, туксиз, ўткир тишли, баъзан тишлари барг қирғоғига қараб қайрилган бўлади. Гулларининг диаметри 2 см., меваларининг катталиги 1—2 см, турли шакл ва рангдадир. Данаги 0,9—1,0 см узунликда, тухумсимон, силлиқ ҳамда буришган бўлади. У март-апрель ойларида гуллайди, меваси июнь-июль ойларида пишади. Олча Тошкент ва Сурхондарё вилоятлари тоғли раёнларининг дарё соҳилларида нам етарли жойларда, сойларда, шимолий ён бағирларида, баъзан тошли ерларда ҳам учрайди. Умуман бу ўсимлик денгиз сатҳидан 800—2000 м баландликдаги турли тупроқ ва иқлим шароитида тарқалгандир. Олча мевасидан турли мақсадларда фойдаланилади. Ундан мураббо, компот ва консервалар тайёрланади. Меваси ҳўллигича ва қуритилган ҳолда истеъмол қилинади ҳамда турли овқатларга ишлатилади. Олча мевасининг таркибида 5—10% қанд, пектин, танид моддалари, лимон ва олма кислоталари, минерал тузлар, А, C парнадачиликлари ҳамда каротин бўлади.
Назорат саволлари: 1. Ўзиқ-овқат саноатида етиштириладиган ўсимликлар биотехнологияси ҳақида мълумот беринг? 2. Бугунги кунда кенг ишлатиладиган ўсимликларни айтиб ўтинг? 3. Озиқ-овқат ўсимликларини технологик асосини яратишнинг технологик усуллари? 11-Мавзу: Чорвачикда ишлатиладиган доривор ўсимликлар биотехнологияси Режа: 1. Асосий ем хашак ўсимлик турлари 2. Чорвачилкда муҳум аҳамятга эга бўлган доривор ўсимликларнинг биотехнолигик яҳшилаш. 3. Бугунги кундаги кенг ишлатиладиган доривор ўсимликларни технологик харитаси Бизга маълумки, аҳолининг чорва молларига бўлган талаби кун сайин ўсиб бормоқда. Республикамизда шу муаммони ҳал қилишда анча тадбирлар ўтказилади. Бу тадбирларнинг асосий йўналиши - ем-хашак базасини яратиш. Бу иш жараёнида ташкилий, хўжалик ва технологик тадбирлар бажарилиб чорвани озуқалар билан таъминлаш имконияти яратилади Ўсимликлардан тайёрланадиган озуқаларга кўкат, дағал хашаки пичан, сомон, сенаж, силос, дон, илдизмева, туганакмева ва полиз экинлари мевалар, хазон, бута ва яримбуталарнинг бир йиллик новдалари киради. Бу озуқаларнинг орасида энг кўп тарқалган, арзони - бу кўкат. кўкат табиий яйловлар, пичанзорлар ва махсус экилган ем-хашак ўтлардан тайёрланади; дағал хашак кўпинча табиий пичанзорлардан тайёрланади; -сомон дон экинларининг пояси бўлиб, молларга озуқа сифатида ишлатилади; -сенаж ва силос - бу герметик усулда тайёрланган озуқалар бўлиб, қишда бу озуқалар асосий серпарнадачиликли, серсувли озуқалардир. -пичан дуккакли ва қўнғирбошли ўтлардан тайёрланади, озуқа ҳажмининг 40 % ини эгаллаб, чорвачиликдан энг кўп қўлланадиган озуқа ҳисобланади. Ем-хашак ўтларни экишдан мақсад - чорвачиликда талаб қилинадиган ҳар хил озуқаларни етиштириш ва ундан қайта ишлаш йўли билан дори-дармон олиш катта аҳамиятга эга. Ўтлар тўйимлилиги билан ажралиб туради, таркибида асосий ҳаёт учун зарур парнадачиликларнинг ҳаммаси мавжуд. Ўтлардан тайёрланган озуқалар осон ҳазм бўлади, қишин - ёзин ишлатилади. Ўт экилган экинзор тупроқни сув ва шамол емирилишидан сақлайди, тупроқнинг унумдорлигини оширади, чиринди миқдори кўпаяди. Бир йиллик ўтлар такрорий ва оралиқ экин сифатида ва бандли шудгорда экилиб ерни эрта бўшатади. Энг кўп экиладиган ўтлар - дуккакли ва қўнғирбош ўтлардир. Бу ўтларнинг турлари кўп, улар 4-та биологик гуруҳларга бўлинади: а) кўп йиллик дуккакли ўтлар - беда, қизил себарга, қашқарбедаси, баргак. б) кўп йиллик қўнғирбош ўтлар - кўп ўримли райграс, бўйчан райграс, оқсўхта, эркак ўт, ўтлоқи қўнғирбош, ялтирбош, ажриқбош. в) бир йиллик дуккакли ўтлар - шабдар, берсим, вика. г) бир йиллик қўнғирбош ўтлар - судан ўти, бир йиллик райграс, қўноқ. Беда муҳим кўп йиллик дуккакли ўт ўсимлиги бўлиб, унинг таркибида шоналаш даврида ўртача 20,3% оқсил, 3% ёғ, 26,3% тўқима, 40,7% азотсиз моддалар ва 0,8% кул бўлади. Энг тўйимли қисми барг бўлади. Кўкати сернам бўлиб таркибида 75% сув бўлади. Беда агротехник аҳамиятига эга - тупроқнинг унумдорлигини оширади, чиринда кўпаяди, тупроқнинг физикавий ва кимёвий хоссалари яхшиланади, тупроқдаги микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти яхшиланади, кейинги экилган экинни ҳосили яхшиланади. Беда экилган ерлар шўрланган бўлса шўри камаяди. Беда қадимдан экилиб келинаётган экин, ер юзида кенг тарқалган, экин майдони 30 млн.га. Ватани Осиё минтақаси. Ўзбекистонда беданинг кўп турлари тарқалган, экин майдони 200 минг га атрофида. Пичан ҳосили беданинг ёшига қараб 20-200 т\гача бўлади. Уруғ ҳосили навларнинг биологик имконияти бўйича 5 – с/га, ишлаб чиқаришда 1-3 с\га уруғ олинмоқда. Беда дуккаклилар оиласи – Fabaceae, авлоди -Medicago L га киради, 50-та тури аниқланган. Турларининг орасида бир йиллик, кўп йилликлари мавжуд. Энг кўп тарқалган тури - кўк беда - бу кўп йиллик, илдизи яхши ривожланиб тупроқнинг 10 м чуқурлигига кириб боради. Илдизида тугунаклар ривожланиб, бир гектар майдонда 2-3 йиллик беда 250-400 кг соф модда ҳисобида азот тўплайди. Беда иссиқликни кўп талаб қилмайди, уруғи 1-5°C униб чиқади, муқобил ҳарорат-18-22°C. Беда 10-15 гр. совуққа чидайди. Қор қалин ёққан йили яхши қишлайди. Беда - намсевар ўсимлик, майсачаланиш даврида 100-120% сув сарфлайди, транспирация коэфитсиэнти-600-800 бўлади, сувни шоналаш даврида кўп талаб қилади. Беда ёруғсевар узун кун ўсимлиги, бошқа экинлар билан қўшиб экилганда кам шохланади, барг сони камаяди. Озуқага талабчан, 50 т пичан олиш учун 110 кг калий, 36 кг фосфор, 120 кг азот, 145 кг кальций сарфланади. Беда ҳар хил тупроқларда экилади, тупроқнинг шўрини камайтиради, бегона ўтлардан тозалайди. Ўзбекистонда беданинг навлари кенг тарқалган: Т-2009, Тошкент-1728, Тошкент-1, Тошкент-3192, Хива бедаси ва кўпчилик маҳаллий навлар экилмоқда. Кўп йиллик қўнғирбошли ўтлар гуруҳига ажриқбош, ялтирбош, мастак, эркак ўт, оқсўхта, судан ўти, қўноқ каби экинлар киради. Дуккакли экинларга нисбатан бу ўтларнинг тўйимлилиги пастроқ, аммо ҳосили яхши, ташқи муҳитга чидамли яхши чим ҳосил қилади. Ва бир майдонда 5-7 йил ҳосил беради. Ажриқбошнинг кўкатида 14%, ялтироқбошда-13 % судан ўтида-11 % оқсил бўлади. Қўнгирбошли ўтларда кўкат, пичан, пичан уни сенаж, силос тайёрланади. Тупроқда органик модда тўпланади. Тупроқни сув ва шамол емирилишидан ҳимоя қилади. Шаҳарларда кўкаламлаштиришда ҳам қўлланилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling