Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Озиқ-овқат ва доривор ўсимликларнинг ўтсимон турлари


Download 296.11 Kb.
bet43/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Озиқ-овқат ва доривор ўсимликларнинг ўтсимон турлари.
Ровоч. Ўзбекистан флорасида ровочнинг 7 тури учрайди. Улар чўл, адир ва тоғ минтақаларидаги турли тупроқ шароитида кўплаб учрайди. Шулардан уч тури, яъни туяяпроқ, чухра ва Максимович чухраси доривор ўсимликлардан ҳисобланади. Уларнинг ажойиб шифобахш ва бошқа хусусиятлари жуда қадимдан кишиларга маълумдир. Хусусан улардан озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда тери ошлашда фойдаланиб келинган. Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» 2 китобида ровочларнинг дори-дармонлиги тўғрисида қуйидагиларни баён этади: «Унинг сиқиб олинган сувини кўзга тортилса, кўзни ўткир қилади», «қизамиқ, чечак, тоун ва вабога фойда қилади», «Ровоч илдизи овқат ҳазмининг бузилишидан бўлган ичкетишда, ичак оғриқлари, буйрак ва қовуқдаги оғриқлар, бачадон оғриқлари ва қон кетишни тўхтатишда фойдалидир». Шунингдек ровочларнинг нордонлигини лимон нордонлигига тенглаштиради.
Маҳаллий аҳоли ровочларнинг барг бандини, баргнинг асосий томирларини, ёш поясини ва тўпгулбандини истеъмол қилиш билан бир қаторда уларда бошқа фазилатлар борлигини ҳам яхши билганлар. Унинг илдизи ва мевасидан тайёрланган шарбатлардан халқ табобатида ичдан қон кетишни тўхтатувчи, иситмани туширувчи, ошқозон яраларини ҳамда ич кетиш касаллигини даволовчи восита сифатида фойдаланилади. Ровочларнинг тозалаб қуритилган илдизини сутда қайнатиб тайёрланган шарбати ошқозон-ичак ҳамда юрак касалликларини даволашда қўлланилади. Унинг илдиз кули билан яралар ва жароҳатланган жойлар даволанади. Тиббиётда ҳам ровочларнинг илдиз ва мевасидан спирт ёрдамида тайёрланган шарбат ич кетиш касалини даволаш учун тавсия этилади. Ровочнинг яна хислатларидан бири шундаки, у кўн саноати учун ҳам хомашё ҳисобланади. Ровочнинг таркибида 14—18% танид, 6,6% шакар моддаси, 22% крахмал, 0,8% глюкозид ва бўёқ моддалари, олма, вино ва лимон кислоталари, минерал тузлар ҳамда парнадачилик С ва пропарнадачилик А бор.
Исмалоқ. Шўрадошлар оиласидан бўлган жуда қимматбаҳо парнадачиликли бир йиллик ўсимликдир. Унинг бўйи 10—40 см келади. Барги турли шаклларда (юмалоқ-тухумсимон, наштарсимон) бўлиб, тўпбарг шаклида жойлашгандир. У бегона ўт тариқасида барча вилоятлардаги лалмикор ерларда, адирларда кўплаб ўсади. Исмалоқ ўсиш шароитига қараб баҳордан то ёз бошлангунча гуллайди ва уруғ ҳосил қилади. У баҳорда бошқа ўсимликларга нисбатан эртароқ униб чиқади. Исмалоқ сабзавот ўсимликлар группасига кириб, жуда ҳам парнадачиликларга ҳамда минерал тузларга бойдир. Маҳаллий аҳоли исмалоқнинг барг ва барра новдаларидан турли хил лаззатли таомлар (сомса, чучвара, бучак, кўкат шўрва) тайёрлаб истеъмол қиладилар. Ундан консервалар тайёрлашда ҳам фойдаланса бўлади. Бу ўсимлик кўпроқ истеъмол қилинса, организмдаги ортиқча сувларни тезроқ чиқариб юборади. Унинг барглари ҳамда барра новдаларининг 100 г да 75—80 мг C, 2—2,5 мг Б, 4—6 мг Э, 3—5 мг К, 1,5 мг Д, А парнадачиликлари, 2—9 мг каротин моддаси, минерал тузлардан: 50 — 60 мг кальций, 680 — 750 мг калий, 51 мг фосфор, 28 — 30 мг темир моддаси ҳамда яшил буёқ моддалари бўлади.
Шоли. Бошоқдошлар оиласидан, бўйи 50 см дан 3 м гача етадиган бир йиллик иссиқсевар ўсимлик. Пояси тик, илдизи попук илдиз, узун (1 м гача). Барги яшил, қизғиш ёки бинафша рангда. Тўпгули шингил. Апрель ойида 1—2 см чуқурликда сувли ерга қаторлаб экилади. Август ойида дони пишади. Меваси қобиқли дон. Донидан (гуруч), ёрмасидан турли таомлар (палов, ширгуруч, мастава, шавла) тайёрланади. Шоли донини қайта ишлаб, ундан спирт, крахмал, пиво, похолидан сифатли қоғоз, арқон ва бошқалар тайёрланади. Шолининг бир қанча навлари бор.
Тариқ. Бошоқдошлар оиласидан, бўйи 50—150 см гача етадиган бир йиллик ўсимлик. Барглари наштарсимон, тукли, яшил ёки қизғиш. Илдизи попуксимон бўлиб, 1—1,5 м чуқурликка киради. Май ойида гуллайди. Гули икки жинсли. Тўпгули рўвак. Меваси июнь-июль ойларида пишади. Дони қипиқ билан қопланган. У думалоқ, овал, шаклида. Дон оқ, сариқ, қизил, жигар рангларда бўлади. Донида 10—15% оқсил, 59% углевод ва бошқа моддалар бор. Ўзбекистонда тариқ кўпинча баҳорикор ерларга экилади. У энг қадимий ўсимлик Донидан озиқ-овқат, паррандаларга дон сифатида фойдаланилади. Кейинги пайтда кам экиладиган бўлиб қолди.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling