Фанидан ўҚув услубий мажмуа


-Мавзу: Озиқ-овқат саноатида етиштириладиган ўсимликлар биотехнологияси


Download 296.11 Kb.
bet42/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

10-Мавзу: Озиқ-овқат саноатида етиштириладиган ўсимликлар биотехнологияси
Режа:
1. Ўзиқ-овқат саноатида етиштириладиган ўсимликлар биотехнологияси
2. Бугунги кунда кенг ишлатиладиган ўсимликлар
3. Озиқ-овқат ўсимликларини технологик асосини яратиш
Инсон ва ҳайвонларнинг яшаши ҳамда ҳаёт кечириши жараёнида ўсимликлар асосий ролни ўйнайди. Чунки улар озиқ-овқат, ем-хашак, дори-дармон, кийим-кечак, ҳаво ҳамда жуда кўпчилик моддаларнинг табиий манбалари ҳисобланади. Маълумки, ўсимликлар ўзларининг у ёки бу органларида ҳаёт учун зарур бўлган турли органик моддаларни, уларнинг бирикмаларини ҳамда минерал тузларни сақлайди. Инсоният узоқ йиллар давомида маданийлаштирган ўсимликларидан ташқари ёввойи ўсимликлардан ҳам турли мақсадларда фойдаланиб келмокда. Инсон шу сабабли, ўсимликларнинг ҳар хил органларидан турли мақсадлар учун фойдаланиб келмоқда. Улар маданий ўсимлик турлари ва навлари билан чегараланиб қолмасдан, балки теварак-атрофида ўсаётган ёввойи ўсимлик турларининг ички сирларини билиб, ўрганиб, улардан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келмоқдалар. Бу ўсимликларнинг фойдали хусусиятларидан бири озиқ-овқат бўлишидир.
Озиқ-овқат ва дориворлик хусусияти бўладиган ўсимликларни хомлигича ҳамда ҳар хил таомлар тайёрлаб истеъмол қилинади. Озиқ-овқат ўсимликларига ёнғоқ, тоғолча, анор, ровоч, қўзилола, пиёз, исмалоқ, буғдой, шоли, сули, мош, нўхат, ловия, семизўт каби ўсимликларни мисол қилишимиз мумкин.
Озиқ-овқат ўсимликларини қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
Уруғли;
Данакли;
Донли-дуккакли озиқ-овқат ўсимликлари.
Ҳозирги кунда республикамиз флорасида учрайдиган 4000 дан ортиқ тур ўсимликлардан фақат 300 тури озиқ-овқат ва зиравор ўсимликлар сифатида ишлатилмоқда. Улардан ёввойи ҳолда учрайдиган ёнғоқ, олма, олча, писта ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон итисодиётини ривожлантиришда маълум даражада фойда келтиради. Биз флорамизда ёввойи ҳолда кенг тарқалган, озиқ-овқатлик хусусиятига эга бўлган, ҳар хил йўллар билан истеъмол қилинадиган, халқ хўжалигининг турли тармоқлари учун аҳамиятли ҳисобланган айрим ўсимлик турлари тўғрисидаги маълумотларни баён этамиз.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling