Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Наркотик ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
Наркотик ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти. Кейинги пайтда фақат жаҳондагина эмас, балки ўлкамизда ҳам наркотик, нашавандлик (гиёҳвандлик) анча кенг ёйилди. Шу нарса ачинарли ва ҳаддан ташқари хавфлики нашавандликка кўпгина ёшлар ҳам берилмоқда. Наша — гиёҳ эса наркотик ўсимликлардан олинади. Наркотик ўсимликлар таркибида кишининг марказий асаб системасини аввал қўзғатиб, сўнгра унинг иш фаолиятини кескин пасайтирадиган моддалари бўлган гиёҳлардир.
Бу моддалар қаторига асосан ўсимликлар таркибидаги (барги, меваси, пояси, уруғида учрайдиган) алкалоидлар киради. Шу сабабли ҳам наркотик ўсимликларнинг барча органлари заҳарли бўлиб, уни истеъмол қилган киши аста-секин унга ўрганиб наркоманияга — гиёҳванд-ликка айланиб қолади. Шуни ачиниш билан айтиш мумкинки, бу дўзахга, қопқонга тушган кишининг ҳаёти жар ёқасида бўлади. Ундан қутулиш жуда оғир. Кўпчилик дастлаб бир чекиб кўрай қандай кайф бераркан, ҳиди қанака экан, деб хазил-хазил билан бошлаб, сўнгра аста-секин ўрганиб қоладилар. Нашавандликнинг бошланишида, унинг биринчн даврида киши хурсанд, тетик хушчақчақ, серҳаракат бўлади. Тез орада бу ҳолат сержаҳллик, қўполлик, тез аччиғи чиқадиган ва хафа бўладиган, бўлар-бўлмасга тез жазаваси тутадиган бўлади. Бу унинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш давом этавергани сари учинчи босқич бошланиб, бунда одам наркотик модда қабул қилмаса тура олмайдиган, ҳар нарсадан қўрқадиган, ҳар нарсага ваҳимага тушадиган, қўл-оёқлари тиришиб, кўзлари чақчайиб, руҳан тушкунликка тушадиган, маюсланадиган, йиғлайдиган бўлиб қолади. Наша тутдошлар оиласига мансуб, бўйи 1—4 м га етадиган, пояси қиррали, бир йиллик ўсимлик. Барглари панжасимон, четлари арра тишли, майда туклар билан қопланган, май-июнь ойларида гуллайди. Гуллари беш бўлакли, тўпгули сийрак шингил. Икки уйли ўсимлик. Чангчи гулли ўсимлик уруғчи гулли ўсимликка нисбатан кам баргли. Уруғчи гулли ўсимлик гуллари майда, кўримсиз. Меваси июль,- август ойларида пишади. У бир уруғли, икки паллали ёнғоқча, пўсти қаттиқ, тўқ яшил. Ичида уруғлари бор. Уруғидан мой, пояси-дан тола (15—25%) олиш учун экилади. Мойи озиқ-овқат, консерва, лак-бўёқ тайёрлашда, совунчиликда, толасидан эса арқон, каноп, брезент, дағал мато, қоп ва бошқалар тайёрланади. Уруғидан кишилар нашавандлик мақсадида ҳам фойда-ланадилар. Уруғи таркибида 30—35% мой, 23—25% оқсил бор. Кунжарасидан чорва молларига озиқ сифатида фойдаланадилар. Наша қадимий ўсимли, унинг асл ватани Осиё. Бизда Украина, Шимолий Кавказ, Урал, Ўрта ва Қуйи Волга бўйида экилади. Ўзбекистонда у кам экилади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling