Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Бўёқ берувчи ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти


Download 296.11 Kb.
bet36/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Бўёқ берувчи ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти. Ўсимлик бойликларидан, хусусан бўёқбоп ўсимликлардан унумли фойдаланиш—энг муҳим заруратдир. Тобора ривожланаётган озиқ-овқат, гиламчилик ва (ипакчилик) тўқимачилик саноати шуни тақозо қилмоқда.
Ўзбекистон қимматли бўёқбоп ўсимликларга бойлиги жиҳатидан салмоқли ўринларни эгаллайди. Айрим табиий бўёқлар анилинли каби сунъий бўёқлар билан беллашишни ҳозир ҳам давом эттириб келмоқда. Машҳур Текин гиламларининг ранги ажойиб бўлиши, бўёқлари ёруғлик таъсирида айниб кетмаслиги туфайли Дунё бозорида ниҳоятда қадрланади.
Бўёқчиликда кенг тарқалган одатдаги синтетик анилинли бўёқлар ўзининг сифати жиҳатидан ўсимликларнинг турли қисмларидан олинадиган табиий бўёқларга нисбатан пастроқ ўринда туради. Озиқ-овқат (кондитер, ёғ-мой, ликёр-ароқ) саноати сариқ, қизил, яшил ва кўк табиий бўёқ моддаларига муҳтож. Бу бўёқ моддаларининг бирикмасидан истаган рангни ҳосил қилиш мумкин бўлади. Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, сариқ, яшил ва қизил бўёқ моддалари табиатда кўп учраса ҳам, кўк бўёқ моддалари кам учрайди.
Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида шу нарса аниқландики, сифатли тўқ-сариқ бўёқ берувчи пигмент моддани (каротин ва ликотин) тирноқгул ўсимлигининг гул баргларидан 1,5 фоизгача олиш мумкин. Одам организми учун бутунлай безарар бўлган бу бўёқ пигменти спирт ёки кунгабоқар ёғи воситасида маргаринга «ёзги» сариёғга ранг беришда ва бошқа кўпгина маҳсулотларга ранг беришда қўлланилади. Бу пигмент бўёғи тропик мамлакатлардан келтириладиган «аннато» ёки «орлеан» деб аталувчи импорт бўёқларининг ва соф коротиннинг ҳам ўрнини боса олади. Рўян — тўқ-қизил бўёқ моддаларининг манбасидир. Яшил бўёқ моддалари эса кўпгина ўсимликлардан, хусусан газанда ўтдан олинади.
Ўсимликлардан олинадиган бўёқлар қуёш нури таъсирига жуда чидамли бўлади, улар билан бўялган буюмлар ўзининг ажойиб сифати билан машҳурдир.
Ёнғоқ – ватани Эрон ҳисобланади. Қадим замонларда эронликлар ўзларининг Кичик Осиёдаги провинцияларига ёнғоқларини экишган, у ердан қадимги Гресияга, ундан кейин римга тарқалган, ёнғоқ ҳақида биринчи марта Сисероннинг ишларида эслатилиб ўтилган.
Ёнғоқ дарахтларининг бўйи 20—25 метргача, танасининг эни эса 1 метрга етади. Қалин ёнғоқзорларда дарахтларнинг шох шаббалари жуда ҳам тарвақайлаб кетмайди, ингичка, хушбичим бўлади. Очиқ жойдаги дарахтлар эса жуда яхши ривожланади ва шох-шаббалари ҳаддан ташқари шохланиб кетади.
Ёнғоқ дарахтларининг пўстлоғи одатда кул ранг бўлади, катталашган сари унинг пўстлоғи ёрилиб кетади. Ёш дарахтларнинг тана ва шохларининг пўстлоғи эса оқ холли қўнғир рангли бўлади. Барглари 3—5 жуфтли бўлиб, навбатлашиб жойлашган. Барг пластинкаси шохли тухумсимон узун, устки томони силлиқ, пастки томони тукли, чети эса унча кучли бўлмаган аррасимон қирқилган.
Меваси — данакли мева, йирик, чўзиқроқ, деярли тухумсимон. Ёнғоқ мевасининг пўстлоғи хомлигида яшил, қалин этли бўлади. Мева пишиб етила бошлагач, пўстлоғи қурийди ва ёри­либ тушиб кетади. Ана шу пайтда йиғиб олинган мева пўстлоқлари бўёқ ва ошловчи модда сифатида ишлатилади.
Ёнғоқ дарахти апрель-май ойларида гуллайди, мева ҳосили эса сентябрь-октябрь ойларида пишади.
Ёнғоқнинг ёғочи жуда қадрланади, чунки ун­дан юқори сифатли, чиройли, жуда мустаҳкам жилва берувчи уй жиҳозлари ва бошқа ҳар қан-дай буюмларни ясашда фойдаланилади. Шунингдек ёнғоқ ёғочи юқори калорияли ёқилғи ҳамдир.
Ёнғоқ баргларида пардоз буюмлари (упа-эликлар) ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган эфир мойи бор. Тана пўстлоғи ва мева пўстида кўп миқдорда (15—20 фоиз) ошловчи моддалар бор. Мева пўстидан қимматли югландин деб аталувчи жигар ранг бўёқ моддаси олинади.
Югландин (С10Н6О3) асосий бўёвчи бошлама бўлиб, тезобланган бўёқлар жумласига киради. Хром, алюмин ва темир тузлари таъсирида соф жигар ранг тусни ҳосил қилиши мумкин. Ҳозирги пайтда бу бўёқ хром ва алюмин аралаштирилган ҳолда бўяшда ишлатилаяпти. ёнғоқнинг пўстлоғидан олинадиган бўёқ билан жунли ва ипакли газламалар бўялса юқоридаги хилма-хил тузлар иштирокида истаган рангни ҳосил қилиш мумкин.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling