Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисрақ, хапри
Кавар, ковул – кўп йиллик ўсимлик бўлиб, коваргуллилар оиласига киради. Ковул гул шира ажратиш ва унинг микдори бўйича Ўрта Осиёда энг кўп гул шира (нектар) ли ўсимлик ҳисобланади.
Пояси ёйилиб ўсади, сершох, шакли айлана, туксиз ёки тукли, узунлиги 3 м гача бўлади. Иддиз системаси яхши ривожланган. Барглари айлана, тескари тухумсимон, туксиз. Гуллари ниҳоятда чиройли, оқ йиркк узун бандлари орқали барг қўлтиғига ўрнашган, хушбўй. Меваси кўп уруғли, резаворсимон, етилмаган пайтда бодрингга ўхшаб кетади. Май-июнь ойларида гуллаб, июль-августда уруғлайди. Уруғи ҳам кўп сонли кулрангсимон. Гуллаш даври асосан оққурай гуллаган пайтларга тўғри келади. Коварнинг гуллашида қизиқ хусусият бор. Унинг гуллари ҳар куни кеч соат 5-6 ларда очила бошлайди. Шу очилган гуллар фақатгина эртасига соат 11-12 ларгача туради ва кейин сўлиб қолади. Шунга қарамай, кавар гуллари жуда кўп гулшира ажратиш хусусиятига эга. Маълумотларга кўра, ковар гуллари ҳали очилмасдан тугунча ҳолига келгандаёқ, шира ажрата бошлайди. Шуниси қизиқки, гулшира кечаси билан айниқса кечаси соат 1-3 ларда кўп микдорда ажралар экан. Кечаси ҳаво ҳароратининг пастланиши сабабли соат 3 дан 7 гача гул шира бир оз камроқ ажралади. Энг кўп гулшира ҳаво ҳарорати ортган вақтда (соат 9 да) бўлган. Соат 12 да эса гул сўлий бошлаган, шунинг учун ҳам гулшира миқдори камайиб кетган. Кузатилган кўп йиллик маълумотлар бўйича ҳар бир ковар гули 1 дан 5 мг гача ва ўртача 2 мг атрофида гулшира ажратади. Энг кўп гулшира куннинг иккинчи ярмида ажралади. Бир кунда 16 дан 57 мг гача гул шира ажратади. Қисрақ, хапри – кўп йиллик ярим бута ўсимлик бўлиб, лабгуллилар оиласига мансуб. Тоғли ва тоғолди туманларининг тошлоқ сойларида, дарё воҳаларида ва қуруқ ёнбағирларида учрайди. Биз ўрганаётган ҳудудда унинг икки тури учрайди. Ўрта Осиёда эса унинг 7 тури тарқалган. Гуллаш даври июнь ойининг биринчи ярмидан июлнинг ўрталаригача давом этади. Хапрининг гуллари кечқурун очилади. Нектар ажратиши эрталаб соат 7-8 дан кечқурунгача давом этади. Унинг энг кўп нектар ажратиши куннинг биринчи ярмигача бўлган даврга тўғри келади. Асаларилар унинг гулларига нектар йиғиш учун эрталаб соат 8-9 дан 17 гача қатнайди. Ҳар бир гули икки кун давомида шира ажратади. Гулнинг ширалиги 0,21 мг, ундаги шакар миқдори эса 27%. Хапри жуда сероб ўсган майдонларда шира микдори гектарига 232 кг ни ташкил қилади. Хапрининг гулларидан асаларилар гул чанги йиғмайдилар. Уларнинг гуллари июнь ойида ёппасига очилиб, асалариларни ўзига жалб этади. Унинг яна бир хусусияти шундаки, сувсиз қуруқ ва тошлоқ жойларда ҳам ўсаверади. Шунинг учун ҳам уни тоғ олди туманларидаги арчазорлар атрофларига экиб кўпайтиришга эътиборни жалб қилиш керак. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling