Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Антитоксин (ҳашорат ва газанда заҳрига қарши) сифатида ишлатиладиган доривор ўсимликлар


Download 296.11 Kb.
bet30/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Антитоксин (ҳашорат ва газанда заҳрига қарши) сифатида ишлатиладиган доривор ўсимликлар. Далачой (танаси, гули), иттиканак (танаси), итузум (барги, меваси), картошка (танаси, туганаги), маймунжон (барги, меваси), сариқандиз (илдизи), чойўт (танаси, гули), ширинмия (илдизи, илдизпояси), эрмон (танаси), қизил итузум (танаси, меваси), қирқбўғин (танаси), қораандиз (илдизи), қоқи (шираси, илдизи).
Буриштирувчи ёки ични қотирувчи доривор ўсимликлар. Анжабор (танаси, илдизи), анор (мева қобиғи), бахмалгул (гули, илдизи), беҳи (барги, меваси), бошоғриқўт (танаси, саватчагули), далачой (танаси, гули), доривор гулхайри (гули, илдизи), жаг-жағ (танаси), отқулоқ (уруғи, илдизи), оққалдирмоқ (танаси), ровоч (уруғи, илдизи), тотим (барги, меваси), торон (уруғи, илдизи), тоғдастарбош (танаси, саватчагули), торон (уруғи, илдизи), чойўт (танаси, гули), эман (пўстлоғи), қирқбўғин (танаси).
Оғиз бўшлиғидаги нохуш ҳидларга қарши ишлатиладиган доривор ўсимликлар. Алқор (барги, уруғи), арпабодиён (танаси, уруғи), аччиқ бодом (данаги), бодомча (данаги), бўймодарон (барги, саватчагули), жамбул (барги, танаси), занжабил (танаси), зира (уруғи), иссоп (танаси), кийикўт (танаси), лимонўт (барги), мойчечак (танаси, саватчагули), петрушка (танаси, уруғи), райҳон (барги), тотим (меваси), тоғрайҳон (танаси), укроп (танаси), шеролғин (танаси, барги), ялпиз (барги), қалампир ялпиз (барги, қоразира (уруғи).
Доривор мойчечак – Matricaria chamomilla L. Ромашка аптечная – Астераcэаэ астрадошлар оиласига мансуб бир йиллик ҳушбўй ўсим-лик. Илдиз тармоқлари яққол кўзга ташланмайди. Ўқ илдиз, кам тармоқланган. Суғориладиган майдонларда бўйи 50-60 см, лалми ер-ларда 45-55 см. Пояси асосан тармоқланган. Барглари навбатлашиб жойлашган, бандсиз, узунлиги 2-5 см, ҳар бири 2 ёки 3 та патсимон ёрилган ингичка бўлакларга бўлинган. Тўп гуллари саватчалар, меваси узунчоқ, узунлиги 0,8 - 1,2 мм бўлган қўнғир - яшил уруғдан иборат. 1000 та уруғнинг вазни 0,26 - 0,53 г.
Кимёвий таркиби: саватчадаги гуллар таркибида 0,2 - 0,8% эфир мойи, флавоноидлар, витамин С, шиллиқ, аччиқ ва бошқа моддалар бор.
Ишлатилиши. Саватчадаги гуллари ичак сиқилишида, қорин дамланишида, ич кетиш касалликларида, чой ёки дамлама сифатида ишлатилади. Антисептик ва яллиғланишга қарши восита тарзида томоқни чайиш ва ванна қилишда тавсия этилади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling