Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Ҳароратни пасайтирувчи доривор ўсимликлар


Download 296.11 Kb.
bet26/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Ҳароратни пасайтирувчи доривор ўсимликлар. Анор (меваси, мева қобиғи), газандаўт (барги), доривор гулхайри (илдизи), жағ-жағ (танаси), итбурун (меваси), иттиканак (танаси), маймунжон (барги, меваси, шираси), наъматак (меваси), осиё ялпизи (барги), пармачак (барги, меваси), ровоч (уруғи, илдизи), саримсоқ (пиёзи), сачратқи (танаси, илдизи), тотим (барги), қариқиз (уруғи, илдизи), қизилтасма (танаси).
Иштаҳа очувчи доривор ўсимликлар. Алқор (танаси, уруғи), арча (барги, қуббаси), аччиқ бодом (данаги), бодомча (данаги), булғор қалампири (меваси), бўймодарон (танаси, саватчагули), гилос (меваси), дастарбош (танаси, саватчагули), ертут (меваси), ерчой (танаси, илдизи), ерқалампир (илдизи), зира (уруғи), кийикўт (танаси), лимонўт (танаси), маймунжон (барги, меваси), наъматак (меваси), олча (меваси), олма (меваси), петрушка (танаси), пиёз (барги, боши), райхон (барги, новдачалари), ровоч (барра пояси, новдачалари), семизўт (танаси), тотим (меваси), торон (барра пояси, новдачалари), отқулоқ (барги), тоғрайҳон (танаси), укроп (танаси, уруғи), чия (меваси), чойўт (танаси), шеролғин (танаси, барги), шотут (меваси), эрмон (танаси, барги), қарафс (танаси), қизилзирк (меваси), қоразира (уруғи), қора қорақанд (меваси).
Оддий дастарбош — tanacetum vulgare l. мураккабгулдошлар оиласига киради. Кўп йиллик, бўйи 50—150 см га етадиган, ўзига хос ҳидли ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сершох, туксиз ёки бир оз тукли. Барги оддий, патсимон ажралган, устки томони тўқ яшил, пастки томони кулранг-яшил. Поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, ўрта ва юқори қисмидагилари эса бандсиз бўлиб, пояда кетма-кет ўрнашган. Гуллари сариқ, саватчага тўпланиб, қалқонсимон тўпгулни ташкил этади. Меваси — чўзиқ писта. Ўсимлик ёз бўйи гуллайди.
Географик тарқалиши. Молдова, Украина, Белорус, Россиянинг Узоқ Шимол ҳамда Урал, қуйи Волга бўйи чўл туманларидан ташқари, ҳамма ерда учрайди. Асосан йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, ўтлоқларда, ўрмон четларида ва сув бўйларида ўсади.
Кимёвий таркиби. Гултўпламлар таркибида 1,5—2% эфир мойи, флавоноидлар (кверсетин, лютеолин, апигенин, хризоэриол, диосметин, изорамнетин, аксилларин ва бошқалар), алкалоидлар, ошловчи моддалар, кўп тўйинмаган боғланишга эга бўлган лактон (полиинли лактон) ва танасетин аччиқ моддаси бўлади. Эфир мойи таркибида а ва б (47% гача) — туёнлар, камфора, туёл, борнеол, пинен ва бошқа бирикмалар бор.
Ишлатилиши. Оддий дастарбош гули гижжа ҳайлаш учун ҳамда жигар ва ичак касалликларини даволашда ишлатилади.
Доривор препарати. Дамлама. Танацехол препарати (гултўпламидан олинган флавоноидлар ва фенолкарбон кислоталар йиғиндиси кукун-порошок ёки таблетка ҳолида чиқарилади). Препарат тиббиётда ўт ҳайдовчи восита сифатида ишлатилади. Маҳсулот жигар касалликларида (холесистит, гепатит ва бошқалар) ишлатиладиган чой-йиғмалар ва Здренко йиғмаси таркибига киради.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling