Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Доривор ўсимликларнинг гуруҳланиши


Download 296.11 Kb.
bet23/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Доривор ўсимликларнинг гуруҳланиши. Доривор ўсимликларнинг шифобахш бўлиши улар таркибидаги кимёвий моддаларнинг турли-туманлигига ва шу моддаларнинг инсон ёки ҳайвон организмида касаллик туғдирувчи манбаларга (замбуруғ, бактерия ва вируслар) таъсир этиш самарадорлигига боғлиқдир. Доривор ўсимликлардан тайёрланадиган дори-дармонлар организмга таъсир этиш характерига қараб, тинчлантирадиган, ухлатадиган, оғриқ қолдирадиган, қон кетишни тўхтатадиган, карахт қиладиган, қўзғатадиган, дармонсизлантирадиган, қувватлантирадиган, қайд қилдирадиган, яраларни битирадиган ва антибиотик сингари гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар вакиллари ҳақида қисқача тўхталамиз.
Юрак-қон томир касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Юрак-қон томир касалликлари кенг тарқалган бўлиб, бошқа хасталиклар орасида асоратлари ва кишини ногиронликка олиб келиши бўйича биринчи ўринда туради. Бундай хасталикларга юрак пороги, аритмия, гипертония, атреосклероз кабилар киради. Дўлана, женшень, саримсоқ пиёз, чаканда, қорақат, дўлана, нашасимон кендир, камфора дарахти, қизилча, арслонқуйруқ, четан, кўкамаран.
Арслонқулоқ (барги), асарун (илдизи, илдизпояси), газандаўт (барги), гулизардак (танаси), дўлана (гули, меваси), жағ-жағ (барги, танаси), иттиканак (танаси), кийикўт (танаси, эфир мойи), райҳон (барги, эфир мойи), саримсоқ (пиёзи), суврўт (танаси), сув ялпиз (барги), чой (барги), шивид (танаси, уруғи), ширинмия (илдиз, илдизпояси), қалампир (меваси), қалампир ялпиз (барги), қизилтасма (танаси), қирқбўғин (танаси).
Доривор валериана – Valeriana officinalis L. Valerianaceae валерианадошлар оиласига мансуб, бўйи 2 метргача етадиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Илдизпоясидан биринчи йили илдизолди тўп барглари, иккинчи йилдан бошлаб пояси ўсиб чиқади. Пояси тик ўсади. Шохланмаган ёки юқори қисми шохланган. Барглари оддий, 4-11 жуфт бўлакчалардан иборат тоқ патли ажралган бўлиб пояда бандлари (илдизолди барглари узун бандли, поясидагиларники юқорига кўтарилган сари банди қисқариб боради) ёрдамида қарама-қарши жойлашган. Барг бўлакчалари чизиқсимон ёки тухумсимон, йирик тишсимон қиррали. Оқ ёки пушти рангли ҳушбўй майда беш бўлакли гуллари йирик рўвак тўп гулига жойлашган. Меваси чўзиқ тухумсимон, оч қўнғир рангли. Май - август ойларида гуллайди, меваси июнь-сентябрда етилади. Кўп йиллик валериана Финляндия чегарасидан Шарққа томон тарқалган. Жанубда ареали Молдавиягача ўтади. Улянов вилоятларида асосан ўтли ва торфли ботқоқларда канал ва сув бўйларида ўсади.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling