Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Тинчлантирувчи доривор ўсимликлар


Download 296.11 Kb.
bet31/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Тинчлантирувчи доривор ўсимликлар. Гулизардак (танаси), далачой (танаси, гули, илдизи), дўлана (гули, меваси), дуғбўй (барги), иттиканак (танаси), кийикўт (танаси), кўкнори (кўсакчаси, шираси), осиё ялпизи (барги), сариқандиз (илдизи), сачратқи (илдизи), терак (куртаги), тирноқгул (саватчагули), тоғрайҳон (танаси, эфир мойи), укроп (танаси, уруғи), чойўт (танаси), қалампир ялпиз (барги), қовун (меваси), қораандиз (илдизи), қоқи (илдизи).
Ухлатувчи доривор ўсимликлар. Асарун (илдизи, илдизпояси), арслонқулоқ (барги), дўлана (гули, меваси), кўкнори (кўсакчаси), лолақизғалдоқ (кўсакчаси), шувоқ (танаси), эрмон (танаси).
Қонни тўхтатувчи доривор ўсимликлар. Бирсепар (танаси), бозулбонг (танаси), газандаўт (барги), далачой (танаси), дастарбош (танаси), жағ-жағ (танаси), иттиканак (танаси), келин тили (танаси, илдизпояси), наъматак (меваси), отқулоқ (уруғи, илдизи), оққурт (барги), ровоч (уруғи, илдизи), торон (уруғи, илдизи), тотим (барги), чиройли торон (илдизи), чойўт (танаси), қонтепар (илдизи), қўйпечак (барги).
Оддий бўймодарон - Achillea Millefolium L. astradoshlar - Asteraceae (murakkabguldoshlar — Compositae) oilasiga kiradi. Кўп йиллик бўйи 20—50 (баъзан 80) см га етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси шохланган бўлиб, ер остки новда ҳосил қилади. Бундай новдадан илдизолди барглар ва поялар ўсиб чиқади. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, юқори қисми шохланган бўлиб, улар қалқонсимон гул тўпламлари билан тамомланади. Барги оддий, икки марта патсимон ажралган бўлиб, пояда бандсиз кетма-кет ўрнашган. Гуллари саватчага тўпланган. Саватчалар ўз навбатида қалқонсимон тўп гулни ташкил этади. Меваси — ясси, тухумсимон, кулранг писта. Июнь ойидан бошлаб ёз охирларигача гуллайди, меваси августдан бошлаб етилади.
Географик тарқалиши. Ўсимлик кенг тарқалган бўлиб, ўрмон, ўрмон-чўл ва чўл ҳудудларида ҳамда тоғли туманларда (тоғ этакларидаги текисликларда, тоғ ёнбағирларда) очиқ ялангликларда ва қуруқ ўтлоқлар, қирлар, йўл ёқалари, ўрмон четлари ва бошқа ерларда ўсади.
Кимёвий таркиби. Маҳсулот таркибида каротин, К ва С витаминлар, ахиллеин ва бетонисин алкалоидлари, 0,8% гача эфир мойи, матрикарин изомери, миллефин лактони, 0,31% холин, аспарагин, смола, ошловчи, аччиқ (прохамазулен-ахиллин) ва бошқа моддалар бўлади.
Эфир мойи таркибида 1—4% гача хамазулен (асосий қисми, эфир мойини олиш вақтида прохамазулендан ҳосил бўлади), туён, камфора, борнеол, кариофиллен, 10% гача синеол, чумоли, цирка ва валериан кислоталар бор.
Ишлатилиши. Маҳсулотнинг доривор препаратлари меъда-ичак (меъда яраси ва гастрит ҳамда шиллиқ қаватнинг яллиғланиши) касалликларини даволаш, иштаҳа очиш ва қон тўхтатувчи дори сифатида (ичакдан, бачадондан ва геморроидал қон оқиши) ҳамда бурун, милк ва яралар қонаганда уни тўхтатиш учун ишлатилади.
Доривор препаратлари. Суюқ экстракт, дамлама, ер устки қисми кукуни (порошоги).
Маҳсулот иштаҳа очиш, қон оқишини тўхтатиш учун ва меъда-ичак касалликларида ишлатиладиган йиғмалар — чойлар таркибига киради.

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling