Меъда-ичак касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Меъда-ичак касалликлари иссиқ ҳудудларда кенг тарқалган. Бундай касалликлар овқат ҳазм бўлишини бузилиши ва ошқозон фаолиятини издан чиқиши билан борадиган (ошқозон шиллиқ пардасининг яллиғланиши (гастрит), ошқозон ва 12 бармоқ ичакнинг яра касаллиги, ингичка ва йўғон ичаклар шиллиқ пардасининг (энтерит, колит) яллиғланиши) касалликлардир. Бу касалликларни даволашда ишлатиладиган доривор воситалар яра битишини тезлаштирадиган, иштаҳа очадиган, ични сурадиган хусусиятларга эга бўлиши лозим. Алоэ турлари, арпабодиён, бўймодарон, ялпиз, қора зира, қоқи, тоғ райҳон, шувоқ, далачой, мармарак, исириқ, ровоч, зубтурум, тирноқгул.
Жигар касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Жигар касалликлари хилма-хил бўлиб, жигар ва ўт йўлларининг яллиғланиши кўпроқ учрайди. Доривор ўсимликлардан тайёрланадиган дори воситалари жигар ҳужайраларини қаттиқ таъсирламайди, кўнгилсиз асосратлар олиб келмайди. Ўсимликлардан тайёрланган дори турлари организм учун зарарсиз, шу сабабли уларни сурункали жигар касалликларида узоқ вақт қўллаш мумкин. Бўзноч, бўймодарон, дастарбош, зирк, кашнич, маккажўхори, буйрак чой, наъматак, тирноқгул, шувоқ, қайин, ялпиз, қоқи, қулупнай.
Ўт ҳайдовчи доривор ўсимликлар. Алқор (барғи, уруғи), бошоғриқўт (барги, саватчагули), бўтакўз (танаси, гули), газандаўт (барги), далачой (танаси, гули), дуғбўй (барги, илдизи), ёнғоқ (барги, мағиз пардаси), кийикўт (танаси), оққайин (барги), помидор (меваси), сариқандиз (илдизи), семизўт (танаси), тарвуз (меваси), тирноқгул (гули), тоғрайҳон (танаси), қизилтасма (танаси), қирқбўғин (танаси), қорақанд (меваси).
Тери касалликларида қўлланиладиган доривор ўсимликлар. Тери касалликларига чипқон, темиратки, замбуруғ касалликлари, яралар, юқумли касалликлардан қизамиқ, қизилча, учуқ, қўтир кабилар киради. Микробларга ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи доривор ўсимликлар (Алоэ, арча, гулхайри, зубтурум, исириқ, мармарак, наъматак, оққурай, тирноқгул, чаканда, шувоқ, торон, ғозпанжа, эвкалипт, қончўп, тоғ қуддуси) яхши самара беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |