Фанидан ўҚув услубий мажмуа
Асал берувчи ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти
Download 296.11 Kb.
|
Dorivor osimliklar ma`ruza
Асал берувчи ўсимликлар вакиллари ва уларнинг аҳамияти. Асал берувчи ўсимликлар асаларилар (ҳашаротлар) нинг ҳаёти учун муҳим бўлган икки маҳсулот: нектар ва гул чанги берадиган ёпиқ уруғли ўсимликларнинг катта бир гуруҳи ҳисобланади.
Асал берувчи ўсимликлар ер юзининг турли қисмларида жамоа ҳосил қилиб ёки якка-якка ҳолда ўсиб маълум майдонни эгаллайди. Хусусан Ўзбекистон шароитида асал берувчи ўсимликлар чўл, адир, тоғ минтақалари бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, асал берувчи ёввойи ўсимликлар флораси 958 тур, 295 туркум ва 63 оилани ташкил этади. Асосий асал берувчи ўсимликлар айрим вакилларининг биоэкологик хусусиятлари: Бодом – асосий асал берувчи ўсимликлардан бири ҳисобланади. Бодом раъногулдошлар оиласига мансуб бўлиб, бўйи 2-5 баъзан 8 метрга етадиган дарахт. Уларнинг барглари лансетсимон, қисқа бандли. Гуллари пушти ёки оқ, қарийиб бандсиз бўлиб, барг чиқаришга қадар очилади. Бодом турлари ўзларининг биологик хусусиятларига кўра баҳор фаслида биринчи бўлиб гуллайди ҳамда асалариларга дастлабки гул шираси ва чангини берадилар. Бодом турлари бута ва дарахтчил асал берувчи ўсимликлар орасида энг яхши ҳисобланиб, уларнинг гулларига асаларилар севиб қўнадилар ва ўзлари учун озиқ модда оладилар. Гуллаши мартнинг охири апрель бошларида 10-12 кун давом этади. Гулидан 0,2-0,3 мг нектар ажралади. Бодомзорлар гул шираси гектарига ҳисоблаганда 30-32 кг ни ташкил қилади. Бодом гул шираси таркибида асосан, сахароза, глюкоза ва фруктоза, қанд моддалари аниқланилган. Асаларичилар бодомзорлар гуллаган вақтда улардан яхши фойдаланишлари ва лозим бўлса аризор атрофига бодом кўчатлари ўтқазишлари Доривор ҳисобланади. Оққурай – кўп йиллик ўсимлик бўлиб, дуккакдошлар оиласига мансуб. У чўл, адир, тоғ олди минтақаларида тарқалган бўлиб, асосий асал берувчи ўсимликлардандир. У тоғ ёнбағирларида, баҳорикор ерларда бегона ўт сифатида ўсади. Гуллаши майнинг охири ва июннинг бошларидан бошланиб, 15-20 кун давом этади. Оққурайнинг шира ажратишига ташқи шароит узлуксиз таъсир этиб туради. Об-ҳаво қулай бўлиб, йиллик ёғин миқдори кўп бўлса, у ширани яхши ажратади. Аксинча, йиллик ёғин миқдори кам бўлган йиллари ширани кам ажратиши аниқланилган. Соат 14-15 дан 19 гача ҳарорат 26-34°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 29-35% бўлганида нектар ажралади. Максимал нектар ажратиши тинч иссиқ кунга тўғри келади. Оққурай учун қулай бўлган йилларда унинг ҳар бир гули ўрта ҳисобда 0,15 мг шира ажратади. Асалари оилалари бу ўсимлик гуллаган вақтларда кунига 1-2 кг гача гул шираси тўплайди. Шира микдори гектарига 203 кг ни ташкил қилади. Ширадаги шакар микдори ниҳоятда юқори бўлиб, 62% га етади. Унинг гулидан асаларилар фақат нектар тўплайди. Асалнинг ранги оч сариқ, деярли оқ, ҳидсиз, тотли. Асали 7-10 кундан сўнг кристалланади. Download 296.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling