Фанидан ўҚув услубий мажмуа


Download 296.11 Kb.
bet35/79
Sana11.05.2023
Hajmi296.11 Kb.
#1450843
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   79
Bog'liq
Dorivor osimliklar ma`ruza

Лимон ўти – кўп йиллик ўтчил ўсимлик, лабгулдошлар оиласига мансуб. Республикамизнинг Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ўсади. Нам ва зах жойлар, боғларда ва тоғ минтақасининг ўрта қисмларида ўрмонзор ва бутазорларда кенг тарқалган. Ўзининг биологик хусусиятига кўра асалариларга ёқимли бўлган лимон ҳидини тарқатади. Илғор асаларичилар эса бу хусусиятидан фойдаланадилар. Баъзи асаларичилар лимон ўтини ари яшикларига суртадилар ва ундан кейингина бу уяга ариларни жойлаштирадилар. Ёқимли ҳидга махлиё бўлган арилар ўзларини жуда тинч тутадилар ва янги уяларига тез мослашадилар. Бундай усулни асаларилар бола чиқарганда уларни жойлаштиришда ҳам қўллаш мумкин.
Гуллаши июнинг охири ва августнинг бошларигача давом этади. Уруғи октябрнинг ўрталарида пишиб етилади. Лимон ўтининг шира микдори бир гул ҳисобига 0,10 мг шакар моддаси эса ширанинг 41% ини ташкил қилади. Лимон ўтининг ширасини олиш асаларилар учун бироз ноқулай, сабаби гултожибарглари узун ва шира чуқурликда жойлашган. Лимон ўтининг шира миқдори гектарига 50 кг гача бўлади.
Арслонқуйруқ – баландлиги 1- 1,25 м бўлган, лабгулдошлар оиласига мансуб, кучли қурғоқчиликка мослашган, кўп йиллик ўсимлик. Республикамизда арслонқуйруқнинг 2 тури тарқалган. У қумоқ тоғ ён бағирларида, ўрмонзор ва бутазорларда кенг тарқалган. Ўсимликнинг пояси 4 қиррали, нафис барг пластинкаси 5 га бўлинган, гуллари оч бинафша ёки тўқ пушти рангда.
Гуллаши июннинг бошларидан июлнинг охирларигача давом этади, уруғи августнинг охирларида пишади. Битта гулнинг ҳаёти 2 кун давом этади. Гултожибарглари унча катта бўлмаганлиги туфайли асаларилар ширасини қулайгина оладилар. Асаларилар ундан нектар ва гул чанги оладилар. Асаларилар унинг гулларига ноқулай шароитда, ҳатто ҳаво ҳарорати жуда баланд бўлганда ҳам қатнайдилар. Арслонқуйруқ гулларидаги шира ва шакар моддалари бошқа ўсимликлардаги каби жуда ўзгарувчан бўлади. Бир гулдаги шира миқдори 0,07 мг дан 0,91 мг гача боради. Бу сон ўрта ҳисобда 0,67 мг ни ташкил қилади. Ширадаги шакарнинг микдори ўртача 65 % ҳисобланади. Бир гектардаги шира миқдори 162 кг га етади. Арслонқуйруқ республикамиздаги асал-ширали ўсимликлар орасида биринчилар қаторида туради. Асаларичиларимизга уни кўпайтиришни таклиф қиламиз. Сифатли асал берадиган арслонқуйруқ яна шуниси билан аҳамиятлики, у жуда қимматли доривор ўсимлик ҳисобланади. Бундан ташқари уруғи таркибининг 30 % ини ёғ ташкил қилади

Download 296.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling